Қидирув натижалари "танлов":
Халқаро
Халқаро замонавий санъат танлови

Халқаро замонавий санъат танлови – санъатнинг барча тури ва барча мамлакат фуқаролари учун мўлжалланган танлов. Танловда замонавий санъатнинг барча турлари бўйича ишлар  қабул қилинади - расмлар, ҳайкалтарошлик, фотосуратлар, графикалар, аралаш воситалар, видеофильмлар, инсталляциялар, спектакллар. Дедлайн: 30 октябрь 2020 йил.

258
батафсил
Халқаро
Иншо ва мақолалар танлови

“Хабар” газетаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси ходимлари, фахрий алоқачилар ва талабалар ўртасида ИНШО ВА МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ эълон қилади.

•Танлов йўналишлари:
1. “Нима учун бу соҳани танладим?”
Мавзуда ахборот технологиялари йўналишида таълим олаётган талабалар ўртасида.
2. “Бу соҳада нималарга эришдим?”
Мавзуда ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассис, рахбар-ходимлар ўртасида.
3. “Бу соҳада топганларим!” мавзусида соҳа фахрийлари ўртасида.

222
батафсил
Миллий
Талабалар учун танловлар

Айни кунларда талабалар карантин туфайли эълон қилинган таътилдалар. Уларнинг масофадан туриб билим олишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик томонидан барча ресурслар ишга солинмоқда, 2020 йил 1 апрелдан ОТМларда масофавий таълим бошланган.

Коронавирус пандемияси шароитида талабалар вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ОТМлардан турли интеллектуал ва ижодий танловлар ҳам ўтказилмоқдаки, бу талабаларга таътилда зерикмаслик ва ўз қобилиятларини намоён қилиш имконини бермоқда.

740
батафсил
Миллий
Ўзбекистон-Россия қўшма стартап лойиҳалари танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси билан биргаликда "Ўзбекистон – Россия Федерацияси" стартап лойиҳалари учун  танлов эълон қилади.

Биргаликда ўтказиладиган стартап лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади. Аризаларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 30 апрел.

647
батафсил
Халқаро
The Justis International Law & Technology Writing Competition 2020.

Justis International Law & Technology 2020 йил учун халқаро иншолар танловини эълон қилади! Танлов бутун дунёдаги барча коллеж ва университет талабалари учун очиқ. Танловга ишлар 2019 йил 1 декабргача қабул қилинади.

895
батафсил
Миллий
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси “Start-up” лойиҳаси танловини эълон қилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси “Start-up” лойиҳаси танловини эълон қилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилиш 58-сонли баёнининг 32-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида 2020 йил учун энг яхши 20 та “Start-up” лойиҳалари танловини эълон қилади.
Ушбу танловда 40 ёшгача бўлган олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор ёшлар фақат битта лойиҳа билан иштирок этишлари мумкин.

684
батафсил
Миллий
Геология йўналишидаги амалий ва инновацион лойиҳалар танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ геология йўналишида амалга ошириладиган амалий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилади. (24-тур)

Танловнинг асосий мақсади геология йўналишида тармоқдаги мавжуд муаммолар, реал эҳтиёжлар ҳамда ҳудудий муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишдан иборат. Охирги муддат 2020 йилнинг 15 май.

646
батафсил
Миллий
ДИТД доирасидаги амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 14-тури эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши икки йилга мўлжалланган инновацион ҳамда уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танловининг 14-турини қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қила...

1038
батафсил
Халқаро
Allard Prize халқаро фотосуратлар танловини эълон қилади

Британия Колумбияси қошидаги Питер А. Аллард номидаги юридик мактаби (Канада) халқаро фотосуратлар танловини ўтказмоқда. Танловда бутун дунёдан хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. Муддати: 2021 йил 1 май

91
батафсил
Миллий
“Фаол тадбиркор — ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили доирасида “ФАОЛ ТАДБИРКОР – ИЖОДКОР НИГОҲИДА”республика ижодий танловини эълон қилади!

2303
батафсил