Лойиҳа ҳақида

Tanlov.uz- бу ёшларни, ёш мутахассисларни, манфаатдор шахс ва ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказиладиган ахборот маьлумот сайтидир.

Бу ерда кўрсатилган тадбир ташкилотчилари, аьлоқа маълумотлари,иштирок этиш шартлари ва тадбир муддати тўғрисидаги батафсил маълумотни топиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган, хамда сайтда кўрсатилган тадбирлар рўйхатида мусобақалар, акциялар ва турли хил йўналишдаги грантларни топиш мумкин. Бу йўналишлар тиббиёт, илм-фан,таьлим ,халқаро ва хукумат лойихалари,хамда уларни амалга ошириш учун ажратилган грантлардир.

Берилаётган маълумотлар манбалари бу ташкилотчиларнинг ўзларидир, бу эса ишончлилик ва ўз вақтида бажаришлиликни кафолатлайди.

Tanlov.uz-сайтида нафақат ўтказиладиган,балки ўтқазиб бўлинган тадбир ва грантлар хақида маълумот берилган. Бу эса тадбир ва ғолиблар хақида барча маълумотни билиш имконини беради.