Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар кенгаши ҳамда персоналлар ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси ҳар йили темир йўл тизимидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган истеъдодли талаба қизлар ўртасида “Зеболар баҳси” кўрик-танловини ўтказиб келади. Жорий йилнинг 2016 йил 11 ноябрь куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Соғлом она ва бола” йили Давлат Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3434 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Зеболар баҳси” кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик танлов 3 шартдан иборат бўлиб, иштирокчилар ўзаро:
— 1-шарт – “Таништирув”;
— 2-шарт – “Саовл-жавоб”;
— 3-шарт – “Эркин мавзу” шартлари бўйича баҳслашдилар.
Уларнинг чиқишлари 5 кишидан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Умумий балларга кўра олий ўрин “Иқтисодиёт” факультети талабаси Ҳайдарова Ситорага насиб қилди. Барча иштиоркчиларга институт Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Қизим Ярим Ой Жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.