Тошкент ахборот технологиялари университетида «
Янги ғоя. Инвестиция. Инновация» фонди ташкил этилиб, университет ва унинг филиалларида таълим олаётган талаба ва магистрларнинг инновацион фаоллигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида 2014 йилда янги инновацион ғоялар, лойиҳалар асосида илмий изланишлар олиб бориш учун танлов эълон қилинмоқда.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳалар таклиф этилиши мумкин:
- Ахборот технологиялари ва дастурий махсулотлар;
- Телекоммуникация тизимлари, қурилмалари ва уларни бошқариш муаммолари;
- Радиотехника, радиоалоқа ва телерадиоэшиттириш қурилмалари;
- Замонавий телевизион технологиялар;
- Олий таълимдаги илғор педагогик технологиялар;
- Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш ва унинг иқтисодий масалалари;
Танловга тегишли барча зарур маълумотлар, лойиҳаларни расмийлаштириш тартиби ва асосий қоидалар билан ТАТУнинг илмий- тадқиқот секторида танишиш мумкин (
www.tuit.uz).
Тел: 238-64-55, 238-64-39; e-mail: a.umarov@tuit.uz
Танловда қатнашиш учун лойиҳалар тегишли филиаллар ва деканатлар орқали тақдим этилади.
лойиҳалар 2013 йил 15 ноябрдан 15 декабргача қабул қилинади.