Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда таҳсил олиш учун номзодларни саралаб олиш мақсадида стипендия танловини эълон қилади. Дедлайн: 7 октябрь соат 18.00. 

 

 

Мазкур танловда иштирок этиш учун халқ таълими тизимидан номзодларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан рўйхатга олиш бошланди. 

Хорижда докторантура ва магистратура дастурлари доирасида таълим олмоқчи бўлган номзодлар жорий йилнинг 7 октябрь соат 18.00га қадар маълумотларини қуйидаги ҳаволада келтирилган шакл орқали тақдим этишлари лозим.

Стипендия танлови талаблари тўғрисидаги батафсил маълумотларни https://eyuf.uz/ сайти орқали олиш мумкин.

 

Манба