Халқаро замонавий санъат танлови – санъатнинг барча тури ва барча мамлакат фуқаролари учун мўлжалланган танлов. Танловда замонавий санъатнинг барча турлари бўйича ишлар қабул қилинади - расмлар, ҳайкалтарошлик, фотосуратлар, графикалар, аралаш воситалар, видеофильмлар, инсталляциялар, спектакллар. Дедлайн: 30 октябрь 2020 йил.
Танловнинг мақсади рассомлар ва рассомчиликни тарғиб қилиш ва уларга ёрдам беришдир. Танлов иштирокчилари халқаро замонавий санъат бозорига кириш учун ҳақиқий имкониятга эга бўладилар. Танловнинг халқаро миқёсда ташкил этилиши иштирокчиларга танлов маблағларини ютиб олиш ва Европа шаҳарларидан биридаги Галлереяда ўз ишларини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.
Ҳакамлар ҳайъати финалга чиқадиган ва кўргазмада қатнашадиган 18 иштирокчини танлаб олади.
Совринлар:
Биринчи ўрин - 3000 €
Иккинчи ўрин - 1000 €
1 нафар конкурсатга Италиядаги санъат қароргоҳида асарларини намойиш этиш (нархи 1800 €)
1 нафар конкурсатга Чилидаги санъат қароргоҳида асарларини намойиш этиш (нархи 1800 €)
Танлов финалчилари асарлари кўргазмаси
Талаблар:
Танловда санъат барча турлари вакиллари ва барча мамлакатлар фуқаролари (мутахассислар ва талабалар, якка иштирокчилар ва гуруҳлар) иштирок этишлари мумкин;
Санъатнинг барча турлари, жумладан, видеолар, инсталляциялар ва спектакллар қабул қилинади.
Батафсил маълумот расмий веб-сайтда.