“Ватан ягонадир, Ватан биттадир” танлови
27 Апр, 2012-й.
Бошқалар
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшаётган ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб “Ватан ягонадир, Ватан биттадир” номли танлов эълон қилади.
Танловда 30 ёшгача бўлган ижодкорлар она Ватан тараннуми, юртимиздаги бунёдкорлик ишлари ҳамда ёшлик ва юртга садоқатни мадҳ этувчи шеърлар, ҳикоялар ва бадиий-публицистик мақолалари билан иштирок этишлари мумкин.
Ижод намуналари матни 2 нусхада, компьютерда 1,5 интервалда терилган ҳолда тақдим этилади;
Юборилган ишларга иштирокчининг ўзи ҳақидаги таржимаи ҳоли, 10х15 ҳажмдаги 2 дона фотосурати ҳамда қўлёзманинг электрон шакли (компакт-дискда) илова қилинади;
Танловга юборилган ишлар 2012 йилнинг 31 майига қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ёшлар билан ишлаш бўлимида қабул қилинади (Манзил: “Ўзбекистон” кўчаси, 16 А уй, 6-қават. Тел.: 8 371 227-08-31)
Иштирокчиларнинг ижод намуналари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги Ижодий кенгашлар томонидан баҳоланади. Қўлёзмалар эгаларига қайтарилмайди ва ёзма тақриз берилмайди.
Танлов ғолиблари мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллиги байрами арафасида тақдирланади, уларга диплом ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилади.
Ғолиблар қуйидаги тартибда аниқланади:
1 та биринчи ўрин — диплом ва энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида пул мукофоти;
2 та иккинчи ўрин — ҳар бирига диплом ва энг кам иш ҳақининг 15 баравари миқдорида пул мукофоти;
3 та учинчи ўрин — ҳар бирига диплом ва энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида пул мукофоти;
5 та рағбатлантирувчи — ҳар бирига диплом ва энг кам иш ҳақининг 5 мукофот баравари миқдорида пул мукофоти.
Шунингдек, танлов ғолибларининг ижод намуналари асосида мустақиллигимиз байрами арафасида тўплам нашр этилади.
4658