Ўқувчи-ёшларни миллий санъатимиз, маданий меросимиз билан яқиндан таништириш, улар қалбида ўзбек халқ куйлари, кўшиқлари, классик асарларига нисбатан муҳаббат уйғотиш, ижрочилик маҳорати ва малакаларини ошириш, ёш ижрочилар орасидан истеъдод соҳибларини аниқлаш ва уларни мазкур соҳа бўйича йўналтиришга қаратилгандир.

Танловнинг ўтказилиши муддати ва жойи:

Танлов 2010 йилнинг 1-3 декабр  кунлари  Жиззах вилоятида   ўтказилади.

Ўтказилиш жойи. Жиззах вилоят ўқувчилар саройи

Танлов ташкилотчилари;

Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги,  Республика ўқувчилар саройи.

Танлов иштирокчилари.

Танловда 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари иштирок этадилар.

Танловда   3 нафар бола   ва  1  нафар раҳбар- педагог таклиф этилади.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

Танловга тақдим этиладиган хужжатлар иштирокчилар ҳақида маълумот олдиндан топширилиши шарт.

1. Хар бир даста ўзининг  3 та асарини тақдим этади

- ўзбек ҳалқ куйи;

- ўзбек классик куйи;

- эркин мавзу;

2. Ансамбл  ижрочилиги

-  Иштирокчиларнинг чолғу асбоблар ўзиники бўлиши шарт.

Танлов дастурини ҳавола этилган асарлар ва иштирокчилари ҳақида маълумотлар 20 ноябрга  қадар ёзма равишда ташкилий қўмитага тақдим этилмоғи лозим.

Ташкилий қўмита манзили:

Республика ўқувчилар саройи

Тошкент-700027,  Фурқат кўчаси – 2 уй.    Тел:  8-371-245-04-44,  8-371-245-08-35

VI. Баҳолаш мезони:

  • репертуар танлаш
  • ижрочининг маҳорати
  • ижрочининг сахнадаги маҳорати.

Танловнинг ўтказилиш тартиби:

1-босқич- мактаблараро октябр ойида

2-босқич-   барча туман ва шаҳарларда-октябр  ойининг охирида

3-босқич- Қорақалпоғистон республикаси, вилоятларда  ноябр  ойида.

4- босқич-  Жиззах  шаҳрида республика миқёсида 1-3 декабр кунлари ўтказилади.