Қаерда: Туркия
Ариза топшириш муҳлати: 2016 йил 31 март
Ким учун: Халқаро талабалар
Грант миқдори: Тўлиқ қопланади
Умумий маълумот:
Туркия давлати Туркиядаги нуфузли университетларда таълим олиш учун халқаро талабаларга грантлар дастурини таклиф қилади.
Грантлар дастури учта босқич учун ўқишга қабул қилади:
- Бакалавр
- Магистратура
- Докторантура
Дастур йўналишлари турлича бўлиб, улар ҳақида ҳар бир университетдан кенгроқ маълумот олиш сўралади. Дастур санъат, спорт, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, гуманитар фанлар, ижтимоий ҳамда маъмурий соҳа, илм-фан ва технология, муҳандислик, турк тили каби кенг йўналишларни қамраб олади.
Ким учун:
Дастур барча халқаро талабаларга очиқ. Туркияда ўқиётганлар дастурда иштирок эта олмайди.
Ўқиш тили университетга ва аризачи танлаган соҳага қараб турк, инглиз ва француз, араб тилларида олиб борилади. Барча иштирокчилар, ўқиш тили инглиз ёки бошқа тилда бўлишига қарамай, ўқиш бошланишидан олдин бир йил Туркияда турк тилини ўрганиши лозим. Турк тилини ўрганиш давомида ҳам барча яшаш, ўқиш ва бошқа харажатлар дастур томонидан қопланади. Аризачилардан турк тилини билиш талаб этилмайди (ўқиш турк тилида бўладиган дастурлар учун ҳам).
Дастурда иштирок этадиган баъзи университетлар айрим йўналишлардаги ўқишни инглиз ёки француз, араб тилида таклиф этади. Бу тилдаги дастурларда иштирок этишни истовчилар бу тилларни билишини тасдиқловчи тест натижаларига эга бўлиши керак (IELTS ,TOEFL ва француз тили учун махсус тест натижалари). Турк тилидан бошқа тилда олиб бориладиган дастурлар баъзи йўналишлар учун GRE, GMAT, SAT каби халқаро тест натижаларини сўраши мумкин. Ариза топшириш жараёнида университет ҳамда ундаги йўналишни танлаётган пайтингиз бу ҳақда кенгроқ маълумот олишингиз мумкин.
Бакалаврлик учун талаблар:
- Мактабни тугатган ёки охирги синфда ўққиётган;
- Бакалавр учун топшираётганлар 1995 йил 1 январдан олдин туғилган бўлиши лозим;
- Мактабни тугатишда стандарт имтиҳонлардан ўтган ёки мактаб дипломи баҳоларига эга бўлган (тиббиёт йўналиши учун ўрртача баҳоси 90 % дан, бакалавр учун 70 % дан кам бўлмаган);
- Соғлом бўлган шахслар бўлиши керак.
Магистратура ва докторантура учун талаблар:
- 2016 йилнинг 30 июлигача бакалавр ёки магистратура дипломига эга бўлиш;
- Магистратура учун - 30 ёшдан ошмаган, докторантура учун - 35 ёшдан ошмаган;
- Ўртача баҳоси 75 %дан кам бўлмаган;
- Соғлом бўлган шахслар бўлиши керак.
Грант миқдори:
- Бакалавр учун 600, магистратура учун 850, докторантура учун 1200 турк лираси миқдорида ойлик стипендия;
- Ўқиш харажатлари;
- Бир йил бепул турк тили курслари;
- Текин турар-жой;
- Иштирокчи давлатидан Туркияга келиб-кетиш харажатлари;
- Тиббий суғурта.
Ариза тўлдириш тартиби:
Ариза онлайн тарзда
ШУ ЕРДА тўлдирилади. Мазкур сайтда онлайн ариза тўлдириш шаклини босиб, у ерда ўзингиз учун саҳифа (account) очинг. Аризани тўлдириш жараёнида сиздан илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар сўралади. Дастурда иштирок этаётган университетлар ҳамда уларнинг йўналишлари ҳақида ариза жараёнида ёки
ШУ ЕРДА танишиб чиқишингиз мумкин.
Тўлиқ маълумот учун манба:
ШУ ЕРДА