Турин политехника университети инновацион ғоялар ва лойиҳалар учун "DUBAI EXPO 2020" халқаро кўргазмасида иштирок этиш имкониятини берувчи стартап лойиҳалар ва ғоялар танловини эълон қилди. Дедлайн 2020 йил 10 март.
Мазкур танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилиши режалаштирилган:
- Aвтомобилсозлик ва машинасозлик;
- Энергетика;
- Информацион технологиялар;
- Aрхитектура ва қурилиш;
- Қишлоқ хўжалиги;
- Енгил саноат;
- Дизайн;
- Tиббиёт ва фармацевтика;
- Спорт ва жисмоний тарбия.
Ҳар бир инновацион лойиҳа тўғридан-тўғри унинг муаллифи иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг энг яхшилари университетнинг бизнес-инкубатори томонидан молиялаштирилади ва у "DUBAI EXPO 2020" халқаро кўргазмасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Tанловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 10 мартига қадар лойиҳа номи, унинг қисқача тавсифи, муаллифнинг исми шарифи ҳамда телефон рақамини business.incubator@polito.uz электрон почта манзилига ёки телеграмдаги @businessincubator манзилига юборилиши лозим.