13.00.01-Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент – 3та ўрин.
13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) – 3та ўрин.
13.00.06-Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим сохалари ва босқичлари бўйича) – 2та ўрин.
Катта илмий ходим-изланувчиликка талабгорлар институтнинг “Илмий педагог кадрлар тайёрлаш” бўлимига қуйидаги хужжатларини тақдим этадилар:
- Ариза.
- Маълумотнома.
- Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси.
- Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Ички ишлар академияси ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати таълим муассасасининг магистратура дипломига тенглаштирилган дипломи ёхуд фан номзоди дипломи ёки магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси.
- Тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган илмий маърузаси ва докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси(асоснома).
- Илмий журналларда ва нашрларда эълон қилинган илмий мақолалар (камида учта), илмий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларига фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотининг асосини ташкил этиши мумкин бўлган тегишли илмий йўналишлар бўйича бошқа илмий ишлар тўпламларига киритилган тезислар (камида иккита) рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
- Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш юзасидан ўткизилган тест синовидан ўтганлигини тасдиқловчи ОАК хужжатининг нусхаси.
- Етакчи олимлардан бирининг уни илмий консультант сифатида белгилаш юзасидан ёзма розилиги.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
- Катта илмий ходим-изланувчи сифатида ўқиш учун кираётган шахслар Ўзбекистон тарихи, фаннинг билиш назарияси ва методологияси ҳамда фалсафа, фан методологияси, чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил бўйича) ва мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар.
Мустақил изланувчиликка талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан институтнинг “Илмий педагог кадрлар тайёрлаш” бўлимига мурожаат қилади:
- Иш жойидан тавсифнома.
- Маълумотнома.
- Олий таълим ёкий фан номзоди тўғрисидаги.
- Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси.
- Илмий ишлар илмий ҳисоботлар (патентлар) рўйхати.
- Мустақил изланувчиликка бакалавр ёки магистр даражасига, ёки фан номзоди илмий даражасига ёки олий ҳарбий маълумотга, ёки магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий таълим тўғрисидаги дипломга, камида беш йил амалий иш стажига эга бўлган (ихтиро учун патентлар, эълон қилинган илмий материалларга эга бўлган, илмий-технологик ишланмаларда иштирок этган ва ҳоказо) белгиланган талабларга мувофиқ бўлган шахслар расмийлаштирилади.
Ҳужжатлар 2016 йилнинг 15 октябридан 15 ноябригача қабул қилинади.
Манзилимиз: 100027, Тошкент шаҳри,
Ўзбекистон кўчаси, 98-уй. ЎзПФИТИ.
Телефон: (0-371) 140-02-26, (0-371) 227-45-67.