Justis International Law & Technology 2020 йил учун халқаро иншолар танловини эълон қилади! Танлов бутун дунёдаги барча коллеж ва университет талабалари учун очиқ. Танловга ишлар 2019 йил 1 декабргача қабул қилинади.
Бош соврин - 2000 фунт стерлинг.
Танлов мавзуси:
- Технология - ҳуқуқий амалиётнинг келажаги (Technology and future of legal practice)
- Ижтимоий тармоқлар, маълумотлар ва махфийлик (Social media, data and privacy)
- Маълумотлар ва технологияларга кириш (Access to data and technology)
Мукофот:
Мутлақ ғолиб 2000 фунт стерлинг мукофотни қўлга киритади.
Иккинчи ўринни эгаллаган уч нафар иштирокчининг ҳар бирига 250 фунт стерлинг мукофот тақдим этилади.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- бакалавриат, магистратура ва аспирантура талабалари иштирок этишлари мумкин;
- фуқаролик ва миллатнинг аҳамияти йўқ.
Танлов талаблари:
- Иншода сўзлар 1000 та ёки ундан ошмаслиги, ҳаволалар ҳисобга олинмайди;
- Иқтибослар учун OSCOLA ёки Harvard ҳаволаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ;
- Эссэ 2019 йил 1 декабргача қабул қилинади;
- ҳар бир категория учун фақат 1та иншо тақдим этилади;
- иншолар инглиз тилида қабул қилинади;
- иншода муаллифнинг тўлиқ исмини кўрсатиш керак;
- ишлар Microsoft Word форматида қабул қилинади.
Танловга аризаларни онлайн тақдим этиш мумкин.
Батафсил бу ерда.