«Меҳр нури» жамғармаси, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси билан ҳамкорликда «Таълим грантлари дастури»ни эълон қилади. Мазкур дастур доирасида ташкилотчилар ҳар йили Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари таҳсил олишларини молиялаштириш учун грантлар ажратади. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун шартнома тўлови бир ўқув йили давомида, тўловни кейинги йилда давом эттириш имконияти билан амалга оширилади. Ҳужжатлар 2012 йил 15 августдан 5 сентябргача қабул қилинади. Танловда Ўзбекистон олий ўқув юртида бакалаврият шартнома таълим олаётган талабалар иштирок этиши мумкин. Ҳужжатлар Танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
  • Иштирокчи анкетаси;
  • Талаба олий ўқув юртида таълим олиши ҳақида деканатдан маълумотнома;
  • Яшаш жойидан маълумотнома;
  • Паспорт нусхаси (яшаш жойи рўйхати билан);
  • Рейтинг дафтарчаси нусхаси;
  • Тавсиянома.
Қабул қилиш муддати Ҳужжатлар 2012 йил 15 августдан 5 сентябргача қабул қилинади. Нотуғри ва тўлиқ тўлдирилмаган анкеталар , шунингдек 5 сентябрдан кейин топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди. Саралаш мезонлари
  • Ўқишдаги муваффақиятлар;
  • Интилувчанлик ва ташаббускорлик (иштирокчи анкетаси ва тавсияномаларда кўрсатилган ғоялар асосида);
  • Жамоат ишларида фаоллиги;
  • Касбий интилувчанлиги;
  • Мамлакат ривожига ҳисса қўшишга бўлган интилиши.
Энг иктидорли иштирокчиларни танлаб олиш жамоа арбоблари, етук мутахассислар ва танлов талабидан келиб чиқган холда ташкил топган нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан ўтказилади. Ҳужжатлар кўрсатилган манзилда қабул қилинади Тошкент ш., Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 80-уй Тел: (+998-71) 239-27-86, (+998-71) 239-27-87 Манба: «Меҳр нури» жамоат жамғармаси