Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3655-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг базавий лавозим маошлари ўртача 25 фоизга оширилди.
Хусусан, фан доктори илмий даражасига эга профессорнинг иш ҳақи миқдори 38-44 фоиз оширилиб, амалдаги 2 млн. 504 минг сўм ўрнига 3 млн. 460 минг сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3876-сон қарори билан олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдорлари 2019 йил 1 январдан - 20 фоизга ва 2019 йил 1 июлдан - 25 фоизга оширилиши белгиланди.
Ушбу қарорга мувофиқ фан доктори илмий даражасига эга профессорнинг иш ҳақи миқдори 2019 йил 1 июлга келиб 5 млн. 550 минг сўмга етади ёки бугунги кундаги ойлик маоши 2,2 баробарга ошади.