"Олтин соябон" Суғурта соҳасидаги жамоатчилик мукофоти ташкилий қўмитаси жорий йилда танловда қатнашиш учун аризалар қабул қилиниши бошланганлиги ҳақида эълон қилади. Мазкур форум SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги томонидан жорий йилнинг
14 – 17 апрел кунлари ташкиллаштирилмоқда.
Қайд этиш жоиз, суғуртачининг самарали маркетинг сиёсатини олиб боришнинг муҳим воситаларидан бири - суғурта фаолиятининг "жамоатчилик алоқалари" номини олган соҳаси ҳисобланади. Барчага маълумки, профессионал танлов ва танловларда ғолиб чиқиш суғурта компаниясининг мижозлари, шунингдек рақобатчилари ва ҳамкорларининг фикри ва баҳосига таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб, унинг самарали имиджини яратишга кўмаклашади.
Замонавий суғурта бизнесида биринчи навбатга суғуртачининг ижтимоий имиджи асосида етувчи "обрў" категорияси чиқади Қайд этиш жоиз, мамлакатда суғурта бозорининг ривожланиши, суғурталаш ва суғуртанинг оммавий турлари қамров майдонининг кенгайиши натижасида, суғуртачи имиджининг бозордаги рақобатнинг асосий воситаларидан бири сифатидаги долзраблиги ошади.
"Олтин соябон" мукофоти лауреатлари обектив жамоа фикрига мувофиқ аниқлангани боис, мазкур мукофот Ўзбекистон суғуртачиларининг ўз имиджларини шакллантириш жараёнининг ажралмас қисмига айланди. Бундан ташқари, мукофот замонавий суғурта технологияларини ва Ўзбекистон суғурта бозорида татбиқ этилаётган янги суғурта маҳсулотларини ўз ичига олади.
Мукофотнинг асосий афзаллиги Ўзбекистонда суғуртанинг кенг ривожланиши ва оммавийлашиши қўллаб-қувватлаётганидадир. Мукофот суғурта ҳақида жамоат фикрини шаклланишига, шу билан мамлакатда суғурта маданиятини ривожланишига кўмаклашади. "Олтин соябон" мавқеига кўра танлов бўлиб, унда Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари унга якунланган йилдаги фаолияти учун ким сазоворлигини аниқлайдилар.
Бугунги кунда "Олтин соябон" мукофоти – суғуртачининг муваффақиятлари эътирофининг далилидир. "Олтин соябон" мукофотининг обьективлиги ва бетарафлигини суғурта соҳасидаги амалиётчилар ва жамоатчилик вакилларидан шаклланган експерт кенгаши таъминлайди.
Мазкур жамоатчилик мукофотининг ташкилий қўмитаси барча суғурта компанияларини мазкур танловда иштирок этишга таклиф қилади ва танлов қуйидаги номинатсиялар бўйича ўтиши ҳақида хабар беради:
I. Бош номинациялар
1. Суғурта фаолиятининг ривожланиш динамикаси бўйича етакчи
2. Энг яхши инноватсион суғурта маҳсулоти
3. Суғуртани оммалаштириш соҳаси бўйича суғурта бозорининг энг яхши иштирокчиси
II. Шахсга оид номинациялар
1. 2010 йил суғурта бозорининг профессионал иштирокчисининг раҳбари
2. 2010 йил суғурта компаниясининг ҳудудий бўлинмасининг раҳбари
3. Суғурта бозорининг профессионал иштирокчисининг энг яхши мутахассиси
III. Суғуртани ривожлантириш бўйича номинациялар
1. Ўзбекистон суғурта бозорининг халқаро алоқаларини ривожлантириш
2. Суғурта фаолиятини ривожлантиришга ва мутахассисларини тайёрлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун Бу йили "Олтин соябон" Суғута соҳасидаги жамоатчилик мукофотини Топшириш тақдимоти IV Тошкент халқаро суғурта форуми доирасида ўтказилади.
манба:
uzreport.com