2014 йил 2 декабрь куни соат 1500да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан ҳамкорликда “ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси” мавзусида тадбир ўтказилади. Тадбирда Республика ОИТСга қарши кураш маркази эпидемиологи Э.Абдумуталова иштирокчиларга ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича маълумот беради. Ҳозирги кунда жаҳон бўйича  34 миллион киши ОИВ инфекциясига чалинган бўлиб, ҳар йили уларнинг сафига яна 2 миллион 700 минг нафар киши қўшилмоқда. Бу бедаво дард сўнгги йилларда ёшлар орасида кенг тарқалган.

Тадбир жамиятимиз, айниқса ёшлар орасидаги долзарб масалага бағишланганлиги ва қизиқарли ўтишини инобатга олиб, барча-барча қизиқувчиларни мазкур тадбирга таклиф этамиз.

Манзил: “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси, Талабалар кўчаси 70-уй.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги

“Маънавият ва маърифат” маркази

 

“Маънавият тарғиботи” гуруҳи