ОИВ ва ОИТС ҳақида энг яхши ахборот материали учун мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси босма, радио, телевидение ва интернет ахборот воситаларининг барча ходимлари учун бирдек очиқ. Танловда қатнашиш учун 2011 йилнинг 1 декабрдан  2012 йилнинг 31 декабригача ўзбек,  рус тилларида чоп этилган ёки эфирга узатилган ахборот материаллари қабул қилинади. - Интернет ва босма ахборот материаллари асл нусхалари электрон файллар ёки босма тарзда кўриб чиқишга қабул қилинади. - Радио ва телевизион материаллар CD / DVD ёки USBда танловга қабул қилинади. Барча ахборот материаллари махсус ариза (заявка) билан биргаликда тақдим қилиниши лозим. - Қатнашчилар кўпи билан 3та ахборот маҳсулотини танловга тақдим қилишлари мумкин. Ахборот  материалларининг ҳажми / давомийлиги чекланмаган. Баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади: - ахборот материалининг долзарблиги ва амалий аҳамиятга эгалиги; - медиа форматга мувофиқлиги; - ижтимоий масаланинг ечимини кўрсатишга интилиш – стигма ва дискриминацияни камайтириш, ОИТС ҳақидаги миш-мишларгар қарши курашнинг ёритилиши; - халқаро тавсияларга риоя қилинганлик. Масалан: интервью берувчи шахс сир сақланиши, халқаро атамалардан фойдаланганлик даражаси ва хоказо; - материалнинг креативлиги ва узига хослиги (оригиналлиги); - ғоянинг техник амалга оширилганлиги; - танланган мавзу бойича муалифнинг салоҳияти; Хайъат: Танловга тақдим этилган материалларни  ОИТС соҳасидаги етакчи халқаро ва миллий экспертлардан ташкил топган хайъат аъзолари баҳолаб, ғолибларни аниқлайдилар. Танлов муддати:
  • 2012 йил 7 ноябрдан бошлаб ариза ва материаллар танловга қабул қилиш бошланади;
  • 2012 йил 31 декабрь соат 17.00да аризаларни кабул килиш охирги муддати;
  • 2013 йил 30 январь – ғолибларни эълон қилиш;
Ҳар бир йўналишдаги энг яхши деб топилган ахборот материаллари сертификат ва қимматли совғалар  билан тақдирланади. Ғолиблар рўйхати  ва энг яхши деб топилган материаллар ЮНЕСКО (www.tashkent.unesco.org)  ва  ЮНЭЙДС (www.unaids.ru) интернет саҳифаларида жойлаштирилади.
Танловни якунлаш:
  • Талабгорлар томонидан тақдим этилган ахборот материаллари муаллифларга қайтарилмайди;
  • Танлов ташкилотчилари  муаллифлар билан келишган ҳолда тақдим этилган ахборот материалларидан ижтимой тадбирларда фодйланишлари мумкин;
  • Тақдим этилган материаллар танлов  шартларига тўғри  келмаган ҳолда хайъат аъзолари ғолибни эълон қилмаслик ҳуқуқига эгадирлар.
Танловга тақдим этилаётган материаллар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Эргашев кучаси, 9 уй. Юнус-Обод райони, 100087. Тошкент, Узбекистон. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тел: (+99871) 1207116 (54;55) ёхуд электрон манзил орқали b.khalikulov@unesco.org Қўшимча маълумот www.tashkent.unesco.org сахифасида.