Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 926-сонли қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.

Меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги ва замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар Филиалнинг асосий вазифасига киради.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда 
50 нафар талаба қабул қилинади:

-  Зооинженерия: йилқичилик ва туячилик;
-  Зооинженерия: балиқчилик;
-  Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари).

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

- Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
- Ветеринария медицинаси (парранда касалликлари);
- Зооинженерия: қорамолчилик.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

- Зооинженерия: қоракўлчилик;
- Ветеринария санитария экспертизаси;
- Ветеринария медицинаси (майда шохли моллар касалликлари) йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.