Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 925-сонли қарори билан Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиали ташкил этилди.
Филиалнинг асосий вазифалари этиб электр энергетикаси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, кончилик иши, кончилик электр механикаси, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш, кимёвий технология йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар белгиланди.
2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:
- Кончилик иши (фаолият турлари бўйича);
- Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича).
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:
- Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш;
- Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича).
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:
- Кончилик электр механикаси;
- Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича) йўналишларида мутахассислар тайёрланади.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.