Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант олиш учун танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамияти бошқа институтларидан ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни рўёбга чиқаришга, аҳолининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, мамлакатимиз минтақаларидаги экологик вазиятни соғломлаштириш борасидаги ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган, қуйидаги мавзулардаги лойиҳалар кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

– аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уни иш билан таъминлаш, шу жумладан олис жойларда, қишлоқларда касбга ўқитишни яхшилаш; – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга, шўрини камайтиришга, сув, ер ресурслари ва ер қаъридан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш.

Битта лойиҳа бўйича ажратиладиган энг катта грант миқдори - 8 млн. сўм. Ҳужжатлар ушбу эълон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан бир ой мобайнида қабул қилинади. Ҳужжатлар 2010 йил 30 июнь соат 16-00 га қадар қабул қилинади. Танловда давлат рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этиши мумкин. Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган (ёпиқ) конвертда (А4 формат): “100035, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бунёдкор кўч., 1-уй” манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига (CD дискда электрон кўринишдаги нусхаси билан) юборилиши шарт. Танловнинг республика ҳудудларидан иштирок этувчилари ҳужжатларни grant-8-ngo@inbox.ru. электрон манзилга юборишлари мумкин. Барча мантли ҳужжатлар Times New Roman 14 шрифтида тайёрланиши керак. Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатлари намуналари билан Фонднинг қуйидаги расмий сайтида: www.fundngo.uz., шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Ижрочи девонида танишиш мумкин.

Қобилова Гулҳаё