“Мен ўз уйим ва ўз махаллам кўркамлигини қандай тасаввур қиламан” мавсусидаги республика фото-суратлар танловининг мақсад ва вазифалари ─ Мазкур танлов миллий байрамимиз бўлган “Навруз”умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилиб, мамлакатимизда мустақиллик даврида олиб борилаётган кенг кўламдаги юрт ободлиги, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларининг мазмун моҳиятини ўқувчилар ўртасида тарғибот қилиш, ҳар бир ўқувчининг ўзи яшаб турган уйи, маҳалла ва худуд атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирокини таъминлаш, ўз меҳнати натижасидан фахрланиш, миллий ғурур туйғусини шакллантириш, ҳар бир ўқувчининг ўзига хос қобилияти ва истеъдодини ўз вақтида аниқлаш, уларни фото соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, соҳанинг ривожланишига ҳисса қўшиш. Танлов давомида эркин фикрлилик ва демократик тамойилларни тарғиб этиш, ёшларда баҳслашиш маданиятини ўстириш, ёшлар орасидан энг билимли, кучли ва қобилиятлиларини аниқлаш ҳамда саралашдан иборатдир. Шулардан келиб чиққан ҳолда ёшларимизни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга хурмат, Ватанга мухаббат, истиқлол ғояларига садоқат рухида тарбиялаш, дунёда содир бўлаётган воқеа ва ходисаларга мустақил равишда ёндашиб, ўз нуқтаи назарларини баён қилиш кўникмасини хосил қилиш, ёшларнинг маънавий-маърифий, жисмоний камолоти учун барча хуқуқий асослар мавжудлигини билиш, ўзини келажаги буюк давлат бунёдкори сифатида хис етиб, мамлакат тараққиётига муносиб улуш қўшишга астойдил интила оладиган фозил ёшларни тарбиялаш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Мен ўз уйим ва маҳаллам кўркамлигини қандай тасаввур қиламан” мавзусидаги Республика фото ва суратлар танлови ўтказилади. Танловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари томонидан буйруқ билан тасдиқланган Низом асосида ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади. Фотосуратлар танловини ташкил қилиш ва ўтказишни ташкилий қўмита назорат қилади. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари тасарруфидаги умумтаълим мактаблари, махсус-мактаб интернатлари, меҳрибонлик уйлари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг ўқувчилари иштирок этадилар. Республика танловини Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳакамлар хайъати жойларда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар хайъати бошқаради. Мазкур танлов тўрт босқичда ўтказилади: 1-босқич: 2009 йилнинг 25-мартгача туманлардаги умумтаълим мактабларида ўтказилди; 2-босқич: 2009 йил 10- апрелигача туман, шаҳар миқёсида ўтказилади Иштирокчиларга талаблар. Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг тавсифномаси. Ўқувчининг туғилганлик гувохномаси Танловда иштирок этадиган ўқувчи хақида расми билан тасдиқланган маълумотнома (мухр ва муассаса раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади). Вилоят миқёсида ўтган танловнинг ҳакамлар хайъати баённомаси. Баҳолаш шартлари 1. Ҳар бир иштирокчи ўз хонадонининг кўча ва ҳовли саҳни,маҳалласининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларидаги фаол иштирокини акс эттирган фотосуратларни альбом шаклида тақдим этиши 2.Фотосуратларнинг мазмуни бир-бирини тўлдириши,мавсумий ҳолатларни акс этириши, дид билан жойлаштирилиши 3. Фотосуратларнинг ҳар бирига изоҳ берилиши 4. Танловда ўқувчининг ўз хонадони ва маҳалласини ободонлаштириш,кўкаламзорлаштириш ишларидаги иштироки акс эттирилган камида 2 та фотосурат бўлишига алоҳида эътибор қаратилади 5.Танлов иштирокчилари фото сохаси бўйича тўлиқ билим ва тушунчага эга бўлишлари лозим, шу билимлар асосида беллашувлар бўлиб ўтади 6.Ҳар бир иштирокчи ўзи тасвирга туширган суратни хакамлар хайъати олдида ҳимоя қилади 7.Бунда фото йўналишидаги иштирокчилар 5 дақиқа вақт ичида фото хақидаги тушунчалар- ини оғзаки баён қилиб беришади 8.Композицияларнинг жонлилиги, соя ёруғликдан тўғри фойдаланганлиги, фотосуратларнинг сифатлилиги 9.Мустақиллик тарихига оид савол-жавоблар 10.“Мен ўз уйим ва маҳаллам кўркамлигини қандай тасаввур қиламан” мавзусида ёзиб келган реферати Танлов талаблари Иштирокчилар фото танловига ўзлари олган суратларини тақдим этадилар. Фотосуратлар оқ-қора ёки рангли бўлиши мумкин. Суратларнинг ўлчамлари 15 х 20 смдан кам бўлмаслиги керак. Фотосуратларнинг негативлари шарт емас. Танловга тақдим этилган сурат муаллиф иштирок етган тақдирдагина бахоланади. Танлов бошланиши олдидан хайъат аъзолари иштирокчиларга тақдим этилган ишларни бахолаш ва танлов қандай тартибда олиб борилиши тўғрисида малумот берадилар. Хар бир жамоанинг ўз фотоаппарати бўлиши шарт. Яхши деб топилган фотосуратлар хакамлар хайъати томонидан халқаро болалар фото фестивалларида қатнашиш учун тавсия қилиниши мумкин. Танловдаги фотосуратлар: - Қишлоқ ҳаёти ва тараққиёти (мазкур мавзуда ўқувчи яшаётган худуд ёки қишлоқнинг тарихи, ундаги бунёдкорлик ва юрт ободлиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, спорт ўйинлари билан боғлиқ лавхалар ҳамда тенгдошлар ҳаёти билан боғлиқ фото-суратлар орқали ёритилиши мумкин). -Маънавият–ёшларнинг улғайиш ва куч-қудрат манбаидир ( мазкур мавзуни ёритишда миллий урф-одат ва қадриятлар, юрт гўзаллиги, табиатнинг беқиёс иноми, ёшлар камоли мавзусидаги лавхалар бўлиши мумкин). -“Мен ўз уйим ва маҳалламни қандай тасаввур қиламан” (мазкур мавзуни ёритиб беришда эркин мавзудаги (ўқувчининг ижодий ёндошуви) ижодий иш намуналарини тақдим этишга рухсат берилади.