«Мен буюк аждодларимнинг –баркамол авлодиман” шиори остида ўтказиладиган республика кўрик-танлови мақсад ва вазифалари: - “Баркамол авлод” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш. - Ёшларни ҳаётда ҳал қилувчи кучга айлантириш. - Ўқувчи-ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш уларни хар томонлама тўғри фикрлайдиган соғлм авлод этиб тарбиялаш. - Қишлоқ ёшларининг маданий савиясини юксалтириш, маънавий оламини бойитиш. - Қишлоқ ёшларини ўз халқи маданияти ва маънавий мероси, улуғ алломалар ҳаёти ва ижоди билан чуқурроқ таништириш. - Ёшларни Президент И.Каримовнинг маънавиятга оид асарлари билан таништириш. - Ўқувчи-ёшларнинг ўзига хос қобилияти ва истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш ва рўёбга чиқариш. - Кўрик-танлов давомида эркин фикрлилик ва демократик тамойилларни тарғиб этиш, ёшларда баҳслашиш маданиятини ўстириш, ғалаба қозонишга ўргатиш. - Ўқувчи-ёшларнинг мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш. Танловни ўтказиш босқичлари Республика кўрик-танловига Республикадаги барча мактаб ўқувчилари ҳамда техник ижодиёт марказларида фаолият кўрсатаётган тўгарак аъзолари жалб қилинади. Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилади. 1-босқичи Март ойида туман, шаҳар, вилоятлардаги мактаблар ва техник ижодиёт марказлари тўгараклари ўртасида ўтказилди. 2-босқичи Апрел ойида туманлар ва шаҳарлар техник ижодиёт марказларининг тўгарак аъзолари ўртасида бўлиб ўтади. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар Танловга Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 16 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари қатнашиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир ҳудуддан йўналишлар бўйича биттадан ўқувчи, жами 3 ўқувчи ва 1 раҳбар таклиф этилади. Танлов 2 кун давом этади. Кўрик-танловда бошланғич ва юқори синф ўқувчилари қатнашадилар. Якуний босқичга вилоятлардан жами 4 киши, яъни 1 та бошланғич (3-4) синф, 1 та ўрта (5-7) синф ва 1 та юқори 8-9 синфдан вилоят ғолиблигини қўлга киритган ўқувчилар ва 1 та раҳбар қатнашадилар. Ҳар бир иштирокчи фақатгина 1 та гуруҳда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Кўрик - танловга келган ҳар бир иштирокчи ўзи билан ручка, 12 варақли дафтар олиб келишлари ва ҳар бир иштирокчининг вилояти, ўқувчининг исми, шарифи, гуруҳи кўрсатилган эмблема бўлиши шарт. Манзил: Тошкент шаҳри 700069. Қорасарой, З.Бобохонов кўчаси, 13 а уй. Республика ўқувчилар техник ижодиёт Маркази. Телефон: 248-11-71, 248-26-47. Факс: 248-52-69. Электрон почта: texnik_ijodiyot @ xalq.mno