Kenguru – халқаро миқёсда математика бўйича мактаб ўқувчилари учун мўължалланган энг машҳур танловларидан бири. Ҳар йили саккиз миллиондан ортиқ ўқувчи ушбу танловда рўйхатдан ўтиб иштирок этади. Танлов иштирокчилари математик билим даражасидан қатъий назар, танловда иштирок этиши мумкин. Вазифаларнинг мураккаблиги синфлар кесимида тақсимланади: 2 синф, 3-4 синф, 5-6 синф, 7-8 синф ва 9-10 синфлар.
Рўйхатдан ўтиш ва аризалар 2020 йил 1 февралгача қабул қилинади.
2020 йил 29 март куни Ўзбекистонда учинчи маротаба мактаб ўқувчилари учун «Кенгуру» халқаро математик танлови бўлиб ўтади. Танловда ҳар йили 80 та мамлакатдан 6 миллиондан ортиқ ўқувчилар қатнашади. 2-11-синф ўқувчиларининг билим даражасидан қатъий назар танловда иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир иштирокчи халқаро сертификат ва эсдалик совғаларга эга бўлади.
Рўйхатдан ўтиш - Olympia.uz сайти орқали амалга оширилади.
Танловда қатнашиш ихтиёрий.https://t.me/contest_kenguru_uz
Танлов қоидалари
Имтиҳон ўтказилиш вақти 1 соат 15 дақиқа давом этади.
Танлов вазифалари 2-4 синф болалари учун 24 та саволдан иборат бўлиб, 5-10 синф болалари учун эса 30та вазифалардан ташкил топади. Ҳар бир саволда битта тўғри жавоб мавжуд.
Вазифалар уч даражага бўлинган: 3 балл - осон, одатда кулгили вазифалар; 4 балл - мактаб дастурига яқин вазифалар; 5 балл қийин, чуқур фикрлашга ундайдиган вазифалар. Белгиланган вазифанинг доираси ва мазмуни унинг тўлиқ бажарилишини талаб қилмайди; Вазифа саволларига мактаб дастуридан ташқари саволлардан ҳам ташкил топиши мумкин!
Танлов қатнашчиси энг кўпи билан 126 (2-4 синфлар учун) ёки 150 (5-10 синфлар учун) балл йиғиши мумкин. Танлов давомида ўқув қўлланмалардан, конспектлардан, электон ҳисоблагичлардан, бошқа электрон ускуналардан фойдаланиш ва бошқа қатнашчилар билан масалаларнинг ечимларини ва жавобларини муҳокама қилиш ман этилади.
Танлов ўтказилиши расман тугатилмагунга қадар танлов ўтказилаётган жойни тарк этиш қатъиян ман этилади.
Батафсил маълумотлар мана бу ерда.