1.1. "Камолот” стипендияси - талабалар (бакалавр, магистр)га ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ёки ҳудуд (туман, шаҳар, вилоят)да "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятини самарали ташкил этишдаги фаоллиги, ташаббускорлиги, Ҳаракат томонидан амалга оширилган лойиҳаларда иштирок этиб, фахрли натижаларга эришганлиги, шунингдек, ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлигига қараб бериладиган рағбатлантирувчи мукофотдир. 1.2. "Камолот” стипендияси талабаларнинг Ҳаракат фаолиятида эришган энг юқори натижаси ва ютуғи сифатида эътироф этилади. 1.3. "Зулфия” мукофоти, "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, номдор давлат стипендияси (даражаси жиҳатидан мазкур стипендиядан юқори туриши, шунингдек, "Камолот” стипендияси иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилишини инобатга олиб) совриндорлари мазкур танловда иштирок этмайди. 1.4. "Камолот” стипендияси йилнинг ўн икки ойи давомида тўлаб бориладиган тўлов бўлиб, стипендиянинг ойлик миқдори энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида белгиланади. II. "Камолот” стипендиясининг мақсад ва вазифалари Ҳаракатнинг олий таълим муассасалари талабалари орасига янада чуқурроқ кириб боришини таъминлаш ва таъсирини ошириш, талабаларнинг Ҳаракат фаолиятига интилишини кучайтириш. Олий таълим муассасалари талабаларининг жамоат ишлари ва Ҳаракат фаолиятидаги фаоллиги, ташаббускорлигини рағбатлантириш. Ҳаракат фаолиятини кучайтиришда талабаларнинг иқтидори, илмий салоҳияти, фаоллиги ва шижоатидан унумли фойдаланиш. III. "Камолот” стипендияси танловини ташкил этиш 3.1."Камолот” стипендияси танловида республикадаги олий таълим муассасаларининг талабалари иштирок этиши мумкин. 3.2. "Камолот” стипендияси танлови уч босқичда ташкил этилади: Биринчи босқич – иштирокчиларни анкета ва ҳужжатларини қабул қилиш босқичи бўлиб, декабрь ва январь ойлари давом этади. Анкеталар "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари Кенгашида қабул қилинади. Шунингдек Ҳаракатнинг www.kamolot.uzинтернет сайтига киритилади ва иштирокчилар уларни тўлдиради. Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: - танлов анкетаси (юклаб олиш: anketa-Stipendiya.doc [71,5 Kb] (cкачиваний: 48); - фуқаролик паспорти нусхаси; - 2 дона (3х4 ҳажмдаги) расм; - рейтинг дафтарчаси нусхаси; -ўзининг ҳаёти, фаолияти, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳақида билганлари, Ҳаракатнинг ўз фаолиятида тутган ўрни ва таклифлари, қизиқишлари ва орзу-интилишлари ҳақида публицистик таржимаи ҳол (А4форматли қоғозда, 14 шрифтда 3 бетдан ошмаслиги лозим); - олий таълим муассасасидаги "Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси, факультет деканати, факультет етакчисидан тавсифнома; - иштирокчининг иқтидори ва фаоллигини кўрсатувчи ҳужжатлар (фахрий ёрлиқ, диплом, сертификат ва бошқа); - иштирокчининг фаоллиги ва иқтидорини кўрсатувчи илмий-публицистик материаллар (тўпламлар ёки матбуотда чиққан илмий мақоласи, тезислари, публицистик мақоласи); - иштирокчининг "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятида ёки умуман ёшлар ўртасида амалга оширишга мўлжалланган лойиҳаси. Иккинчи босқич – саралаш босқичи бўлиб, февраль ойи ташкил этилади. Мазкур босқичда Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши қошида ишчи гуруҳ тузилиб, Республикадаги барча олий таълим муассасаларидан келган иштирокчиларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилади ҳамда ҳар бир олий таълим муассасаларидан 5 нафаргача муносиб номзодлар саралаб олинади. Учинчи босқич – якуний босқичи бўлиб, март ойида ўтказилади. Мазкур босқичга йўлланма олган иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий саводхонлиги ҳамда лойиҳа тақдимоти баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра юқори балл тўплаган талабалар стипендия соҳиби деб топилади. "Камолот” стипендияси соҳиблари рўйхати Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси мажлиси қарори билан тасдиқланади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. 3.3.Танловнинг барча босқичларида белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди. 3.4."Камолот” стипендияси соҳиби бўлган талабалар танловда такроран иштирок этиши мумкин эмас. "Камолот” стипендияси учун танлов уч босқичда ташкил этилади: Биринчи босқич иштирокчиларнинг анкета ва ҳужжатларини қабул қилиш босқичи бўлиб, 1 декабрдан 15 январгача давом этади. · Олий таълим муассасасидаги "Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси, факультет деканати, факультет етакчисидан тавсифнома; · иштирокчининг иқтидори ва фаоллигини кўрсатувчи ҳужжатлар (фахрий ёрлиқ, диплом, сертификат ва бошқа); · иштирокчининг иқтидори ва фаоллигини кўрсатувчи илмий-публицистик материаллар (тўпламлар ёки матбуотда чиққан илмий мақоласи, тезислари, публицистик мақоласи); · иштирокчининг "Камолот” ЁИҲ фаолиятида ёки умуман ёшлар ўртасида амалга оширишга мўлжалланган лойиҳаси. Иккинчи босқич саралаш босқичи бўлиб, 15 февралга қадар ташкил этилади. Учинчи босқич якуний босқичи бўлиб, 1 мартга қадар ўтказилади. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг фаоллиги, ижтимоий-сиёсий, маънавий саводхонлиги ҳамда лойиҳа тақдимоти баҳоланади. Танловнинг барча босқичларида белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди. Номдор стипендиантлар, "Зулфия” мукофоти совриндорлари, "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари ушбу танловда иштирок этиши мумкин эмас. "Камолот” стипендияси соҳиби бўлган талабалар танловда такроран иштирок этиши мумкин эмас. Танлов анкеталарини "Камолот” ЁИҲнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ёки Ҳаракатнинг www.kamolot.uzинтернет сайтидан олишингиз мумкин.