Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
«Ёшлар қаноти" "Ишбилармон талаба" стипендняси учун кўрик-танлов ўтказилишини маьлум қилади. Республикамизнинг барча касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб килиш, «ёшларни мамлакатимиз келажаги йулидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб- қувватлаш ва ижтимоий сиёсий-фаоллигини ошириш мақсадида: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
"Ишбилармон талаба” махсус стипендиясини таъсис этади.
"Ишбилармон талаба" стипендияси совриндорлари танлов асосида қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:
- тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини қай даражада ўзлаштирганлиги;
- замонавий ахборот-компьютер технологиялари, интернет хизматидан, миллий ва хорижий ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш борасидаги билимлари;
- ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида ишлаб чикқан инновацион лойиҳалари;
- стипендия совриндори "аъло" ўқиши, унинг партия фаолиятидаги фаол иштироки, намунали хулки, етакчилик қобилияти, ёшлар билан ишлай билиши;
- миллий ва либерал-демократик ғояларни қай даражада ўзлаштирганлиги. "Ишбилармон талаба" стипендияси учун ўтказиладиган кўрик-танловнинг Республика босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган ўқувчилар O’zLiDeP
Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ўтган ўқув йиллари натижалари (синов дафтарчаси кўрсаткичлари) ҳисобга олинган ҳолда ўқув йили мобайнида "Ишбилармон талаба" стииендияси берилади.
Азиз ёшлар!
O’zLiDeP "Ёшлар қаноти" тадбиркорлик қобилиятига эга бўлган, замонавий технологиялар ва бозор иқтисодиёги тамойилларини ўрганишга, касб марраларини эгаллашга интилаётган барча талабаларни "Ишбилармон талаба" стипендияси учун ўтказиладиган кўрик-танловда иштирок этишга чорлайди.
Маьлумот учун телефонлар : 8 (371) 255-48-17,255-08-21,
веб сайт: www.uzlidep.uz
"Ишбилармон талаба" стипендияси учун кўрик-танловни 2012 йилда ўтказиш жадвали
Кўрик-танловнииг босқичлари ва ўтказилиш муддати
1. Биринчи (туман, шаҳар) босқич 5-20 май
2. Иккинчи (вилоят) босқич 24 май-22июнь
3. Якуний (Республика) босқич июль ойида