«Меҳр нури» жамғармаси, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси билан ҳамкорликда «Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури»ни эълон қилади. Мазкур дастур доирасида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг 3-4 курсда ўқийдиган иқтидорли талабаларга махсус стипендиялар ажратилиши кўзда тутилган. Ҳужжатлар
2012 йил 1 августгача қабул қилинади.
Иштирокчилар
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларга бир ўқув йили давомида ҳар ой қўшимча стипендия тўлаб борилади. Талабанинг аъло баҳоларга ўқиши, фаоллиги ва иқтидорини ҳисобга олган ҳолда, стипендия келаси ўқув йилига ҳам узайтирилиши мумкин.
Иштирокчиларнинг танлов асосида саралаб олиниб, уларнинг ўқишдаги ютуқлари, етакчилик қобилияти, янгилик киритиш иштиёқи, танлаган касбига содиқлиги ва уни ривожлантириш учун ҳисса қўшиш истаги инобатга олинади.
Ҳужжатлар
Танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
- Иштирокчи анкетаси;
- Олий ўқув юрти маъмуриятидан талабанинг шу ўқув юртида ўқиши тўғрисида маълумотнома;
- Яшаш жойидан маълумотнома;
- Яшаш жойида рўйхатга олинган паспорт нусхаси;
- Рейтинг дафтарчаси нусхаси;
- Камида иккита тавсиянома.
Ҳужжатлар 2012 йил 1 августгача қабул қилинади
Нотуғри ва тўлиқ тўлдирилмаган анкеталар , шунингдек 1 августдан кейин топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
Саралаш мезонлари
- Юқори баҳоларга ўқиш (рейтинг дафтарчаси асосида);
- Етакчилик қобилияти ва ташаббускорлик (иштирокчи анкетаси ва тавсияномалар асосида баҳоланади);
- Танлаган мутахассислиги бўйича эришган натижалари (иштирокчи анкетаси асосида).
Ҳужжатлар кўрсатилган манзилда қабул қилинади
Тошкент ш., Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 80-уй
Тел: (998-71) 239-27-86, (998 71) 239-27-87
Иширокчи анкетасини
«Меҳр нури» жамоат жамғармаси сайтида юклаб олиш мумкин.