Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси “Start-up” лойиҳаси танловини эълон қилади
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилиш 58-сонли баёнининг 32-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида 2020 йил учун энг яхши 20 та “Start-up” лойиҳалари танловини эълон қилади.
Ушбу танловда 40 ёшгача бўлган олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор ёшлар фақат битта лойиҳа билан иштирок этишлари мумкин.
Тақдим этилган лойиҳалар www.yoshlarakademiyasi.uz веб-саҳифаси орқали 2020 йил 1 июнь соат 18-00 га қадар электрон рўйхатдан ўтиши шарт. Электрон рўйхатдан ўтмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.
Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан ушбу танлов лойиҳаларини баҳолашда техник таъминлаш ва кўмаклашиш амалга оширилади.
Танлов шартлари ва топшириладиган ҳужжат шакллари тўғрисидаги маълумотларни ҳавола орқали олиш мумкин.
Қўшимча маълумот учун:
Тел.: +99871 2033223 / +998935093636 / +998977964444 / +998977757313.
Расмий сайт: www.yoshlarakademiyasi.uz
Телеграм: @yoshlarakademiyasi
Facebook: Yoshlar akademiyasi