“Йилнинг энг яхши педагоги” кўрик-танлови ўқитувчининг ижодий фаолиятини, касбий қобилиятини, психологик ва этик, педагогик эрудициясини намоён этишга йўналтирилган кўрик-танловдир. Иштирокчиларни баҳолаш учун олий ўқув юрти педагогларидан, методистлардан ва илғор ўқитувчилардан иборат 7 нафар ҳакамлар ҳайъати тузилади ва ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади. “Йилнинг энг яхши педагоги” кўрик-танлови “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ғолиблар ўртасида ўтказилади ва ягона ғолиб аниқланади. Кўрик-танлов бир босқичда, 4 та турда ўтказилади ва баллик тизимда баҳоланади. Умумий жами –100 балл. Энг кўп балл тўплаган иштирокчи кўрик-танловнинг мутлоқ ғолиби ҳисобланиб, “Йилнинг энг яхши педагоги” аниқланади. Ғолибга Халқ таълими вазирлигининг дипломи ва энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида пул мукофоти ҳамда Республика таълим марказининг бир йиллик «Жамоа методисти» статуси берилади. Апрель ойининг 14-17кунлари Она тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти (ўзбек ва бошқа тилларда ўқитиладиган гуруҳларда, Қозоқ тили ва адабиёти, Инглиз тили, Немис тили, Математика, Биология 19-22 кунлари География, Мусиқа, Иқтисодий билим асослари, Чизмачилик, Физика, Тарих, Бошланғич таълим,Чизмачилик, Тарих, Физика фанлардан танлов ўтказилади. 23-24 апрель кунлари “Йилнинг энг яхши педагоги” эълон қилинади.