Google талабаларни Summer Trainee Engineering Program (STEP) ёзги стажировка/амалиёт дастурига жалб қилмоқда. Сиз Европанинг шаҳарларидан бирида амалиёт ўташингиз мумкин. Дастурнинг мақсади кодлаш қобилиятини ошириш, янги воситалар ва дастурлаш тилларини ўрганишдир. Шунингдек, дастур иштирокчилар тажрибали дастурчиларининг маърузаларини тинглашлари, ўзларининг резюмелерини қандай яхшилаш, интервьюлар ўтказиш ва тақдимот маҳоратларини оширишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Ташкилотчилар  иштирокчиларга турли хил ижтимоий тадбирларни ҳам таклиф қилишади. Охирги муддат ҳар бир ҳудуд учун ҳар хил вақтда.  

Амалиёт давомийлиги 12 ҳафта.

Амалиёт моддий қўллаб қувватлантирилади.

 

Талаблар:

компьютер фанлари ёки тегишли фанларни ўрганаётган бакалавриат талабалари ҳужжат топширишлари мумкин;

талабалар биринчи ёки иккинчи курсни 2021 йил ёзига қадар якунлашлари керак;

талабалар 2021 йил 1 июлдан 20 сентябргача амалиёт ўташлари керак;

бундай дастурлаш тиллари бўйича тажриба талаб қилинади: Java, C ++ ёки Python;

университет дастурларидан ташқари иш тажрибасини мавжудлиги ижобий баҳоланади.

Аризани онлайн тарзда топшириш мумкин, аризалар доимий равишда кўриб чиқилади.

Батафсил маълумот расмий веб-сайтда.