Германия элчихонаси «Ватаним табиати» мавзусига бағишланган фотосуратлар танловида иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Материаллар белгиланган мавзуда фотосурат ҳамда унинг тагида 2-3 гапдан иборат изоҳ кўринишида жўнатилиши лозим. Дедлайн 30 апрел 2020 йил.
Танловда 12 ёшдан катта бўлган барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
Иштирокчининг номи, ёши, таълим муассасаси ҳамда телефон ва электрон почта манзилини.кўрсатган ҳолда, табиатнинг долзарб фотосуратларини юқори аниқликда (максимал 4 МБ) юбориш талаб этилади.
Танловда иштирок этиш учун ариза юбориш билан иштирокчилар ўз муаллифликларидаги фотолардан жамоавий мақсадларда фойдаланишга рози эканликларини тасдиқлайдилар.
Материаллар ичидан саралаб олинган 53 энг яхши фотосуратлардан 2021 йил учун иш столи тақвими ишлаб чиқарилади. Ушбу 53 фотосуратлар орасида 3 махсус фотосуратлар махсус совғалар билан тақдирланади.
Файлларни электрон почта манзилига юборишнинг сўнгги муддати: 2020 йил 30 апрель.
Электрон манзил