«mGovAward» Ўзбекистон университетлари талабаларининг инновацион потенциалидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган давлат хизматларининг энг яхши ва самарали мобил иловаси учун мўлжалланган. Ушбу мукофот ёш талабаларни Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш ва давлат қурилишида қатнашишга ундаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган. Аризалар 2020 йилнинг 1 январига қадар қабул қилинади.
Мақсад – Ўзбекистон давлат хизматларини самарали, шаффоф ва узлуксиз равишда қулай мобил илова ёрдамида кўрсатиш орқали фуқароларининг ҳаётини яхшилаш.
Танловда талабалар 5 йўналишда ўзларини синаб кўришлари мумкин:
- Таълим;
- Соғлиқни сақлаш;
- Туризм;
- Транспорт ва логистика;
- Бизнес ва G2B.
Умумий ютуқ
$100.000 АҚШ доллари
1-ўрин жамоа учун
50,000 АҚШ доллари
2-ўрин жамоа учун
30,000 АҚШ доллари
3-ўрин жамоа учун
20,000 АҚШ доллари
АСОСИЙ МЕЗОНЛАР
• Самаралилик ва самарадорлик
Ушбу мезон тақдим етилган илованинг мақсадли аудитория ўртасида хизматдан фойдаланиш миқёси ва давлат хизматига тегишли бўлган муаммоларни ҳал қилиш даражасига қаратилган.
• Қулайлик
Ушбу мезон фойдаланувчилар нуқтаи назаридан хизматларнинг қулайлиги даражасини белгилайди. Бунда асосий эътибор функционалликка қаратилган, аммо у билан чекланмайди. Қулайлик бу – достона дизайн ва қулай навигация (Кўриш ва ҳис қилиш).
• Инновация
Ушбу мезон «Қойил!» факторига асосланган, яъни ғояларни ижодий бирлаштириш орқали ноёб, ўзига хос ва янги ҳаётий воқеаларга юналтирилган ечимлар ишлаб чиқишда мижозларнинг умумий тажрибасига таъсир қиладиган тарзда технологиялардан инновацион фойдаланиш ёки янгича ёндошишга қаратилган.
ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ
• Танловда фақат Ўзбекистон Республикаси давлат ва хусусий университетларининг талабалари қатнашиши мумкин.
• Талаба якка тартибда қатнаша олмайди.
• Талабалар биттадан кўп илова билан қатнашиши мумкин.
• Мобиль илова ёки ечим Ўзбекистон ҳукумати томонидан фуқаро ёки бизнес учун тақдим етиладиган (G2C ёки G2В) давлат хизматларидан бирига боғланган бўлиши керак.
• Мобил илова ва ечимлар университет талабалари томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилиши шарт.
• Барча юборилган ҳужжатлар мобил илованинг асосий хусусиятлари ва афзалликларини очиб берадиган видео-лавҳани ўз ичига олиши керак.
• Университетлар улар номидан қатнашган ҳар бир жамоага авторизация хатини бериши керак. Хат (маълумотнома) барча зарур маълумотларни ўз ичига олган, университет раҳбари ёки мутасадди ходими томонидан имзоланган, университет муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши зарур.
• Университет Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ва тан олинган бўлиши керак.
• Ҳар бир талабалар жамоаси камида 3 нафар аъзолардан ташкил топган бўлиб, улардан камида биттаси талаба бўлиши тавсия этилади.
• Жамоада ўқитувчилар қатнашиши ман этилади.
• Университет номидан қатнашадиган жамоалар сони чекланмаган.
• Ҳар бир жамоа биттадан кўп илова ва ечим билан қатнашиши мумкин.
• Ҳар бир жамоа факультет ёки соҳа мутахассисларидан ўзига ментор танлаш имкониятига эга.
• Рўйхатдан ўтиш жараёнида барча жамоа аъзолари «mGovAward 2019» танлови “Катта финали”да фойдаланадиган барча восита/дастурларнинг лицензия ва фойдаланиш шартларига риоя қилишларини имзо билан тасдиқлайди.
• Истисно сифатида Жамоа сафига иқтидорли коллеж, академик лицей ва ўрта мактаб ўқувчиларини жалб этиш мумкин.
Анкетани тўлдиринг ва биринчилардан бўлиб танлов иштирокчисига айланинг!