Ёшларда ёт таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”,  “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларида талаба ва ўқувчи-ёшларнинг бадиий ва ижодий ишлари танловини ташкил этиш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 22 апрелдаги 152-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги мажлиси 35-сон баёни билан тасдиқланган дастурининг биринчи йўналиши 16-банди ижросини таъминлаш тўғрисида”ги  буйруғи чиқарилди. Мазкур буйруққа асосан олий таълим таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларидаги танлов Низоми, танловни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

 Танловнинг мақсади — ёшларга давлат сиёсатининг устувор йуналишлари, кенг кўламли ислоҳотлариинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тарғибот ишларга кўмаклашиш, ўз иқтидорларни намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

 Низомга кўра, танловнинг биринчи босқичи олий таълим муассасасининг факультетлари академик гуруҳлари талабалари ўртасида жорий йил октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида, иккинчи босқичи олий таълим муассасаси миқёсида факультетлараро босқичлари ғолиблари ўртасида ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказилди. Танловнинг якуний босқичи жорий йил 16 декабрь куни ўтказилди.

 Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказиш бўйича олий таълим муассасаларида соҳа профессор-ўқитувчилари, олимлари, мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилиб, талабалар томонидан йўналишлар бўйича тайёрланган ижодий ишлар танлов шартлари асосида баҳоланди. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичида юқори ўринни эгаллаган талабалар олий таълим муассасалари томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 Танловнинг учинчи босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича  республика ташкилий қўмитаси томонидан Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент ислом университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтларининг етук мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилди. Танловнинг якуний босқичига олий таълим муассасасидан 120 нафардан ортиқ талаба-ёшларнинг ижодий ишлари тақдим этилди. Ижодий ишлар мавзунинг  мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги, ижодий ишларнинг стилистик ва граматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги, мавзунни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги, мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги, мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги, мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганли каби мезонлар асосида 10 баллик тизимда баҳоланди.

 Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра:

 “Энг яхши иншо” йўналиши бўйича

 1-ўрин –ЎзМУ талабаси Ю.Зоирова

2-ўрин –ТФИ талабаси Ш.Касимова

3-ўрин –ТФИ талабаси Г.Норқулова

 “Энг яхши мақола” йўналиши бўйича

 1-ўрин –ЎзДСМИ талабаси Ш.Абдурасулов

2-ўрин –ТИУ талабаси Э.Алимқулов

3-ўрин –ЎзМУ талабаси А.Ғафурова

 “Энг яхши реферат” йўналиши бўйича

 1-ўрин –ҚҚДУ талабаси А.Ҳамдамов

2-ўрин –АнДУ талабаси С.Маҳмудов

3-ўрин –АнДУ талабаси Д.Абдураҳимовларга насиб этди.

 Танловнинг якуний босқичи ғолиблари низом талабларига мувофиқ рағбатлантириш ва уларнинг ижодий ишларини республика оммавий ахборот воситаларида ҳамда алоҳида тўплам шаклида чоп этиш вазифалари белгилаб олинди.