“Дўстлар дунёси” кўрик-танловини ўтказиш юзасидан Ишчи гуруҳ йиғилишини “Маънавият ва маърифат” маркази ҳодими тадбир режиссёри Б.Эгамбердиев кириш сўзи билан очиб берди ва “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги талабалар турар жойларида яшовчи талаба-ёшлар ўртасида ташкил қилинган “Дўстлар дунёси” кўрик-танловининг мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача тушинтириш бериб ўтди ва шу ўринда, бу кўрик-танлов Ўзбекистоннинг келажакда дунё ҳамжамиятида тутган ўрни кўп жиҳатдан бугунги кунда таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшларнинг маънавий интелектуал салоҳияти, бой дунёқараши, иқтидорига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг бу борада яратилган шарт-шароит ҳамда имкониятлардан фойдаланиш даражасини янада ошириш, талаба ёшлар ўртасида ижобий психологик муҳитни яратиш, улар орасида дўстлик алоқаларини шакллантириш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва унумли ташкил этиш ҳамда ёшларда ижтимоий фаоликни ошириш, талабалар турар жойларида тўгарак фаолиятини янада ривожлантиришга кўмаклашиш кўрик-танловнинг асосий вазифаларидан эканлигини таъкидлаб ўтди.

Кўрик-танлов “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Тошкент молия институти талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи талабалар ўртасида ўтказилади. Ўтган йилги ўтказилган тадбир кўпгина ёшларимизда илиқ фикрлар ўйғотди. Б.Эгамбердиев мазкур тадбирни ўтказиш бўйича “Маънавият ва маърифат” маркази қошида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди ва танлов якуний босқичини жорий йил 12 декабрь куни соат 15:00 да ўтказиш белгиланганлиги ҳақида айтиб ўтди ва кўрик-танлов Низом асосида олиб борилиши ҳамда тадбирни юқори савияда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжудлиги ҳақида таъкидлади.

УЛУҒ ДЎСТЛИК Ҳаёт ширин, ҳаёт гўзал, Улуғланар дилда ўзлик. Бу оламни гулдай безар, Улуғ дўстлик, улуғ дўстлик. Биз биргамиз- қошу киприк, Ярашмайди якка чўплик. Кўнгилларга солар кўприк – Улуғ дўстлик, улуғ дўстлик. Боғлар яшил, оқдир осмон, Мушкулликлар бўлар осон. Балолардан сақлар омон – Улуғ дўстлик, улуғ дўстлик. Дунё бизга кўз солади, Санъатимиз юксалади. Дилга олов, чўғ солади – Улуғ дўстлик, улуғ дўстлик. Ким шогирд ким устоз бугун, Қўшиғимиз мумтоз бугун. Олий мақом бир соз бугун- Улуғ дўстлик, улуғ дўстлик. Биз биргамиз- қошу киприк, Ярашмайди якка чўплик. Кўнгилларга солар кўприк – Улуғ дўстлик, улуғ дўстлик.

Мазкур тадбиримиз сизни ҳам қизиқтирган бўлса тўлароқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, марҳамат, 12 декабрь куни “Маънавият ва маърифат” марказининг тадбирлар залида соат 15:00да бошланадиган “Дўстлар дунёси”га ташриф буюринг ва кўплаб дўстлар билан танишинг.