Dianne Leckie Memorial Scholarship стипендияси Сидней технология университетининг "Bachelor of Business" дастурига ариза топширган талабалар учун очиқ. Бизнес дипломини олган ва Бизнес бакалаври дастурига кирган халқаро талабалар ҳар йили стипендия олишлари мумкин.

Бизнес бакалаври дастурида ўқиш давомида талабалар билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари, бизнесни самарали олиб бориш учун зарур бўлган танқидий фикрлаш ва таҳлилий кўникмаларини шакллантиришлари мумкин. Ҳужжат топшириш муддати: 2021 йил 1 апрель.

 

Сидней технология университети бутун дунёдаги талабаларни ўзига жалб этадиган таълимга инновацион ёндошиши билан машҳур.

Грант тўлиқ бизнес бакалаврини, тиббий суғуртани ва барча талаб қилинадиган университет тўловларини ўз ичига олади.

Грантнинг умумий миқдори $ 50,000 дан ошади.

Талаблар:

- Грант юқори академик кўрсаткичларга қараб берилади. Грантни бизнес дипломини олган (1,2 ёки 3 семестрда) енг яхши 10 нафар талаба (ГПA даражаси юқори) олиши мумкин.

- Грантларни халқаро талабалар (Aвстралия ва Янги Зеландия фуқаролари бўлмаган) олишлари мумкин.

- Талабаларга қўшимча стипендиялар берилмаслиги керак.

- Сиз инглиз тилини яхши билишингиз керак (IELTS: 6.5 умумий бал, в письме не менее 0; TOEFL: paper based: 550-583 overall with TWE of 4.5, internet based: 79-93 overall with a writing score of 21; или AE5: Pass; или PTE: 58-64; или CAE: 176-184).

Грант олиш учун алоҳида ариза мавжуд эмас. Ҳар йили апрел ойида энг яхши номзодларга Дианне Леcкие Мемориал стипендияси таклиф этилади. Бир гуруҳ стипендия талабгорлари жалб қилингандан сўнг, улар билан суҳбат ўтказилади ва стипендия оладиган талабалар танланади.

Батафсил маълумот расмий веб-сайтда: https://utscollege.edu.au/au/how-to-apply/scholarships/dianne-leckie-memorial-scholarship