Ҳурматли ўқувчи ва талабалар! Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ёшлар ўртасида видеороликлар танловини эълон қилади!
Сиз ўз кучингизни қуйидаги икки мавзунинг бирида синаб кўришингиз ва видеоролик яратишингиз мумкин:
• «Жамғарма қандай қилиб бой бўлишга ёрдам беради?» (мактаб ўқувчилари учун)
• «Жамғармани банкларда сақлаган яхши» (талабалар учун)
Дедлайн: 28 октябрь 2019 йил.
Ғолиблар қуйидаги совринларга эга бўлади:
1 ўрин: iPad Air планшети;
2-3 ўрин: Марказий банк кумуш тангалари.
Видеороликларга қўйилган талаблар:
• Танлов мавзуларидан бирига мос келиши;
• Видеоролик тили: ўзбек ёки рус тилларида;
• Давомийлиги 1-1,5 дақиқа;
• Формати: AVI, MPEG-4 ва бошқалар.
Видеороликни танлашда асосий мезонлар сифатида ишингизга бўлган ижодий ёндашувингиз, уни маълумотлилик даражаси ва ўзига хослигига алоҳида эътибор қаратилади.
Танлов 2 босқичда бўлиб ўтади:
1. Ҳакамлар ҳар бир мавзу бўйича учта (3) энг яхши ишни танлаб олади.
2. Танловнинг энг яхши ўчта иши 2019 йилнинг 30 октябрида Марказий банкнинг телеграм каналига овоз бериш учун жойлаштирилади.
Ғолиблар ҳар бир мавзу бўйича берилган овозлар сонига қараб аниқланади.
Танловга ариза ва ишлар 2019 йилнинг 15 октябридан 28 октябрига қадар cbu.savingsevent@gmail.com ёки international@cbu.uz электрон манзилига юборилиши (хат мавзусида «Видеороликлар танлови» деб кўрсатилиши лозим), шунингдек ахборот ташувчи мосламаларда Марказий банкка бевосита тақдим этилиши лозим.
Саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +99871 212-61-95, +998 71 212-60-71
АРИЗА ШАКЛИ (http://cbu.uz/uzc/press-tsentr/novosti/2019/10/175138/)