Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 32-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, "Университетнинг энг яхши педагоги" умумреспублика танловини ташкил этиш тўғрисидаги университетнинг
7 апрель 2015 йилдаги
145 У-сонли буйруғига асосан танловни юқори савияда ўтказилиши учун амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва белгилаб қўйилди.
Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танловининг Бухоро давлат университетидаги босқичини ўтказишни юқори савияда ташкил этиш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:
- 04.2015 йилдан 5.04.2015 йилгача университет босқичини ўтказиш бўйича университет ректорининг буйруғига асосан танлов комиссиясининг таркиби шакллантирилди ва тасдиқланди;
- 04.2015 йилдан 30.05.2015 йилгача танловнинг университет босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича танлов комиссиялари томонидан ахборот таъминотини ташкил этилди ва университет профессор-ўқитувчиларига етказиб бериш ишлари амалга оширилди;
- 04.2015 йилдан 15.04.2015 йилгача танловда иштирок этувчиларнинг ариза ва ҳужжатларини қабул қилинди.
“Энг яхши педагог” танловида иштирок этиш учун 4 та таълим соҳаси бўйича университетнинг жами 10 та профессор-ўқитувчилари томонидан ариза ва ҳужжатлар келиб тушди.
- Педогогика таълим соҳаси – 5 та;
- Гуманитар фанлар таълим соҳаси – 5 та;
- 04.2015 йилдан 15.05.2015 йилгача аризалар келиб тушган профессор-ўқитувчилар томонидан комиссия аъзолари иштирокида очиқ дарслар ўтказилди ва Низомнинг 3-иловасидаги мезонлар асосида тегишли баҳолар қўйилди.
- “Энг яхши педагог” танловида иштирокчиларининг фаолияти баҳоланиб университет босқичида биринчи ўринни эгаллаган профессор-ўқитувчиларнинг ҳужжатлари расмийлаштириб 2 босқичга тайёрлаб қўйилди.
Педогогика таълим соҳаси – 2 та;
Гуманитар фанлар таълим соҳаси – 1 та;
Танлов комиссияси раиси
муовини Д.Қ.Дурдиев