Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот-анжуманида “Best Soft Challenge-2017” дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Республика ёшлар танлови бошлагани эълон қилинди.
Танлов ташкилотчилари UZINFOCOM Маркази, ВеРго дастурчилар маркази, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Инҳа университети бўлишди.
Танловдан кўзланган мақсад – дастурий таъминот соҳасида ёш дастурчиларни рағбатлантириш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва саноатга жорий қилиш, дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришдан иборат.
2013 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган танловда олий таълим муассасаларининг талабалари, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, олий маълумотли бўлмаган 25 ёшгача бўлган хоҳлаган юртдошларимизнинг иштирокида ўтказилади.
Бу йил танловга бир қанча ўзгартиришлар киритилди. Авваллари, танлов иштирокчилари тайёр дастур қарорларини тақдим этишган ва эвазига пул мукофотлари олишган. Жорий йилда ғоя номинациялари қараб лойиҳаларни киритиш мумкин.
Ғолиблар тўртта йўналиш бўйича аниқланади:
- «Ақлли шаҳар»
- Компьютер ва мобиль ўйинлар
- Савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича энг яхши лойиҳалар
- АКТ соҳасида энг илғор ғоя
Мазкур номинациялар бугунги дастурий таъминот воситалари бозоридаги энг сўнгги тенденциялар асосида саралаб олинган. Мисол учун, бугун мамлакатимизда шаҳарлар ва бино ва тузилмаларда хавфсизликни таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан «ақлли шаҳар» тизимини яратиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу ўринда умумий хавфсизлик, мониторинг ва назорат, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш, фавқулодда ҳолатларда тезкор хабар бериш тизимларини яратиш, виртуал туризм, шунингдек «ақлли дўкон», интерактив тамаддихона, “ақлли офис” каби замонавий дастур ва ишланмаларни яратиш ва ҳоказо.
Best Soft Challenge 2017 танловининг ҳомийлари – UZINFOCOM Маркази, «Ўзбектелеком» АК ва HUAWEI компаниялари — ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлайдилар.
Танлов уч босқичда ўтказилади:
1-босқич: 2017 йилнинг 3 августдан-16 октябргача — иштирокчилар рўйхатга олинади;
2-босқич: 2017 йилнинг 18 августдан – 27 октябргача – дастлабки саралаш босқичи (финал ғолибларини аниқлаш)
3-босқич: 2017 йилнинг 1-10 ноябргача – якуний саралаш танловлари (ғолибларни аниқлаш).
Иштирокчиларни рўйхатга олиш ва ишланмаларни тақдим этиш www.software.uz сайтида онлайн режимида амалга оширилади.
Ишланма ва лойиҳаларни баҳолашда уларнинг долзарблиги, ғоянинг оригиналлиги, технологик ишланманинг афзалликлари, интерфейс ва фойдаланиш қулайлиги, дастурий таъминотдан эркин фойдаланиш, унинг очиқ кодли тизимда яратилганлигига эътибор қаратилади.
Ахборот технологиялари бозорининг муҳим таркибий қисми бўлган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш бозори миллий иқтисодиёт самарадорлигини кўтаришда катта имкониятларга эга. Жаҳон амалиётида дастурий таъминот ҳисобига мамлакатнинг фаол иқтисодий ривожланишига оид мисоллар кўп, хусусан, кейинги вақтларда софтвер соҳаси миллий иқтисодиётнинг янги инновацион таркибий қисмига айланмоқда.
Шуни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-август 30 июнда «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Фармонга асосан “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази дастурий таъминот ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий имтиёзлар беради.