Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Республикаси Фан ва технологик тадқиқотлар кенгаши (TUBITAK) ҳамкорликдаги илмий-техник лойиҳалар танловини эълон қилади.
Илмий-техник лойиҳаларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Республикаси Фан ва технологик тадқиқотлар кенгаши (TUBITAK) ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилади. Лойиҳаларни тақдим қилиш муддати: 2019 йил 20 декабргача.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари Туркия Республикасидан “лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор” топишлари ва лойиҳаларни амалга оширишга келишишлари лозим. Танловга лойиҳалар ҳар иккала ижрочи томонидан тақдим этилиши шарт.
Ушбу танлов фан ва технологияларнинг барча йўналишлари бўйича ўтказилади.
Лойиҳаларни тақдим қилиш муддати: 2019 йил 20 декабргача.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон томонидан тақдим этилган ҳар бир лойиҳа учун йилига кўпи билан 500 000 000 сўм (жами кўпи билан икки йилга 1 000 000 000 сўм) миқдорида, ўз навбатида Туркия Республикаси Фан ва технологик тадқиқотлар кенгаши (TUBITAK) томонидан ҳамкор лойиҳа учун йилига кўпи билан 360 000 турк лираси (жами кўпи билан икки йилга 720 000 турк лираси) миқдорида маблағ ажратилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 24 ойдан ошмаслиги лозим.
Танловга ҳужжат топшириш талаблари ва лойиҳа шакли шу ердан кўчириб олинади. Ариза шакли тўлиқ инглиз тилида тўлдирилиши лозим ва белгиланган муддатдан кечиктирмай Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилиши лозим.
Танлов натижалари 2020 йилнинг май ойида Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб саҳифада эълон қилинади.
Қўшимча маълумот:
n.xolov@mininnovation.uz ёки (71) 203-32-23 (ички: 260).