Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси билан биргаликда "Ўзбекистон – Россия Федерацияси" стартап лойиҳалари учун танлов эълон қилади.
Биргаликда ўтказиладиган стартап лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади. Аризаларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 30 апрел.
Ушбу танловда иштирок этиш учун инновацион фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар Россия Федерациясининг тадбиркорлик субъектлари билан лойиҳани "лойиҳа шериклари" сифатида биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олишлари керак.
Битта томонлама тулдирилган аризалар лойиҳалари қабул қилинмайди. Бу ёки бошқа томоннинг экспертизаси натижаларига кўра молиялаштириш тавсия этилмаган лойиҳалар танловдан чиқарилади.
Танлов инновацияларнинг барча юналишлари бўйича ўтказилади.
Аризаларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 30 апрел.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар бир лойиҳа учун 2 йил давомида 1 000 000 000 сўмдан ошмайдиган миқдорни тақдим этади. Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги керак.
Танлов ва ариза шакли ҳақида тўлиқ маълумотни бу ердан олишингиз мумкин. Талабнома шакли рус тилида тўлдирилиши ва белгиланган муддатдан кечиктирмай Инновацион ривожланиш вазирлигига олдиндан (71) 227 4317 телефон орқали ёзиб олиш орқали кабул килинади.
Танлов натижалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.