Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот лойиҳалар танловини эълон қилади. Танловда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари Ҳиндистон Республикасидан лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор топишлари лозим. Танловга ҳар икки томондан лойиҳалар тақдим этилиши шарт. Лойиҳаларни тақдим қилиш муддати: 2020 йил 14 феврал.

 

Экспертиза натижалари бўйича бир томонлама ёки иккала томондан ҳам молиялаштириш рад қилинган лойиҳалар танловдан четлаштирилади. 

Ушбу танлов илм-фаннинг куйидаги йўналишлари бўйича ўтказилади:

  1. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва технологиялари;
  2. Мухандислик фанлари;
  3. Информатика ва коммуникацион технологиялар, амалий математика, маълумотлар базаси ва технологиялари;
  4. Соғликни сақлаш ва тиббиёт технологиялари;

       5.Материалшунослик фанлари;

  1. Табиий фанлар ва биотехнологиялар;
  2. Физика ва астрофизика;
  3. Энергия, сув, иқлим ва табиий ресурсларга оид фанлар.

Лойиҳаларни тақдим қилиш муддати: 2020 йил 14 февларгача.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 36 ойдан ошмаслиги лозим.

Танловга ҳужжат топшириш талаблари ва лойиҳа шакли шу ердан кўчириб олинади. Ариза шакли тўлиқ инглиз тилида тўлдирилиши лозим ва белгиланган муддатдан кечиктирмай Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилиши лозим.

Танлов натижалари 2020 йилнинг май ойида Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб саҳифада эълон қилинади.

Қўшимча маълумот:

 n.xolov@mininnovation.uz ёки (71) 203-32-32 (ички: 260)