Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази мажлислар залида “Маънавият ва маърифат” маркази, маданий-маърифий, оммавий тадбирлар ташкил этиш ва ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш” гуруҳи ҳамда Тошкент давлат техника университети билан ҳамкорликда “Балли қизлар” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир университетнинг факультетлараро иқтидорли талаба-қизлар ўзаро беллашишди.

1-шарт “Таништириш” деб номланиб, иштирокчи қизлар ўзларининг факультетлари ва қизиқишларини намоён этиш.

2-шарт “Соғлом бола — соғлом келажак” номи остида савол-жавоб ўтказилди. Бунда қизларимиз мавзу доирасидан четга чикмасдан 5 дақиқа вақт ичида касаллик тури бўйича батафсил маълумот бериш саналади.

3-шарт. “Миллий ва замонавий либослар намойиши деб юритилиб, унда қизлар таълимга, меҳмонга ва уй шароитида қандай кийиниш лозимлигини кўрсатиб бериш керак. Мавзуни ёритиб бериш 10 дақиқадан ошиб кетмаслиги даркор.

4-шарт. Эркин мавзу 10 дақиқа ҳисобланиб, унда қизларимиз ашула, рақс, шеър ва саҳна асарларини кўрсатиш.

Ҳайъат аъзолари якуний баллларни тўплагунга қадар санъатга ихлоси баланд талабалар ўзларининг куй-қўшиқлари билан чиқишди.

Танлов босқич якунида қизларимиз қўйидаги натижаларга эга бўлишди:

Биринчи ўрин — Электроника ва автоматика факультетидан 93 балл билан Азиза Ёрматовага, 89 балл билан Геология ва кончилик факультети талабаси Мадина Ҳакимова иккинчи ўринга муносиб деб топилган бўлса, “Нефть ва газ” факультети талабаси Дилорам Охунова 88 балл учинчи ўринга, “Саноат тармоқларини бошқариш” факультети талабаси Дилрабо Турдиева 84 баллни эгаллаб тўртинчи ўринни қўлга киритди. Бешинчи ўринга иккита номзод талабаларимиз — Шоҳиста Исаматова “Авиация” факультети, Рухсора Рашидова Энергетика факультети 79 балл тўплаб эришишди.

Танлов якунида иштирокчи қизлар эсдалик совғалар билан тақдирланишди.