Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун “Нима деб ўйлайсиз...?" рукни остида иншолар танловини эълон қилади.
Танловдан кўзланган асосий мақсад карантин даврида ўқувчилар вақтини мазмунли ўтказиш, уларга ижодий қобилияти ва амалий кўникмаларини намойиш этиш имконини бериш ҳамда уларнинг ўз фикрларини мустақил ва эркин баён қилиш саводхонлигини оширишдан иборат. Энг асосийси, ёш истеъдодларни излаб топиш ҳисобланади. Иншолар жорий йилнинг 20 апрелига қадар қабул қилинади!
Танловда умумтаълим мактабларнинг 6-11-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш ихтиёрий.
Танловга ўзбек ва рус тилларида ёзилган иншолар қабул қилинади.
Танлов давомида синфлар қуйидаги кўринишда гуруҳларга ажратилади ва ҳар бир гуруҳда 1-2 ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади:
1-гуруҳ – 6-7-синф ўқувчилари;
2-гуруҳ – 8-9-синф ўқувчилари;
3-гуруҳ – 10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар берилади:
1-ўрин учун – Планшет (3 нафар биринчи ўрин);
2-ўрин учун – Электрон китоб (3 нафар иккинчи ўрин);
3-ўрин учун – Смарт-соат (3 нафар учинчи ўрин).
Шунингдек, ижодий ишлар учун белгиланган қуйидаги талабларга риоя қилишингиз лозим:
1. Максимал иш ҳажми – 800 та сўздан ошмаслиги лозим (титул саҳифадан ташқари).
2. Ижодий ишнинг биринчи саҳифаси (титул саҳифаси)да сарлавҳа, муаллифнинг тўлиқ Ф.И.Ш, мактаби ва синфи кўрсатилиши лозим (титул саҳифаси намунасидан фойдаланинг).
3. Танловда иштирок этиш учун иншолар компьютерда таҳрир қилинган шаклда (MS Word, PDF) ёки қўлёзма шаклида (PDF) юборилиши лозим.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими таътил даври тугагандан кейин амалга оширилади.
Иншолар жорий йилнинг 20 апрелига қадар қабул қилинади!
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиришингиз ва иншо файлини essay@tdi.uz электрон почта манзилига юборишингиз лозим. Рўйхатдан ўтмаган иштирокчиларнинг иншолари қабул қилинмайди.