АҚШ билан боғлиқ масалаларни профессионал даражада ёритишни рағбатлантириш мақсадида АҚШ Элчихонаси 2012 йилда Ўзбекистондаги журналистлар учун танлов эълон қилади. Танловда Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча ТВ, радио, газета ва Интернет журналистлари иштирок этишлари мумкин. Вилоятларда яшаб ижод қилаётган журналистларнинг танловда иштирок этиши қизғин қўллаб-қувватланади. Танловга топшириладиган ишлар АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларга, жумладан, таълим, маданият, иқтисодиёт ва сиёсатга оид бўлиши мумкин. Журналистлар юқоридаги мавзулардан бирига ва ё бир нечтасига оид материалларидан энг яхши биттасини юборишлари лозим. Материаллар ўзбек, рус ва/ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Танловда иштирок этиш учун материал босилган/эфирга узатилган вақтдан бошлаб 10 кун ичида, бироқ 2012 йилнинг 7 декабридан кечикмасдан TashkentPressCenter@state.gov электрон адреси бўйича қуйидаги маълумотларни юбориш лозим: 1.      Муаллиф исм-шарифи, ташкилотининг номи ва телефон рақами/эл.почта адреси 2.      Материал матни 3.      Материал босилган/эфирга узатилган/интернетга киритилган ёки келгусида эълон қилинадиган сана 4.      Газета/ТВ ва радиоканал/вебсайт номи ёки адреси АҚШ Элчихонаси энг яхши ишларни саралаб олади. Ғолиблар 2012 йил декабрь ойидаги Пресс-Гапда эълон қилинади. Топширилган ишлар қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:
  • Чуқур маъноли, яхши тадқиқ этилган, мазмундор материал
  • Мисоллар ва ишонарли фактларга асосланган материал
  • Ғояси аниқ ифодаланган материал
  • Ўзига хос, эътиборни тортадиган услубда ёритилган материал
  • Ўзбекистонда Қўшма Штатларни тушунишни чуқурлаштиришга қаратилган материал
Мукофотлар: Биринчи мукофот:
  • фахрий ёрлиқ
  • ноутбук
Иккинчи мукофот:
  • фахрий ёрлиқ
  • фотокамера
Учинчи мукофот:
  • фахрий ёрлиқ
  • диктофон
Танлов билан боғлиқ барча саволларни TashkentPressCenter@state.gov адресига йўллаш мумкин. Эҳтиром ила, АҚШ Элчихонаси матбуот хизмати