2016 йил 8-9 ноябрь кунлари “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида Аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари Форуми иш бошлайди. Форум иштирокчилари дастлаб жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент вилояти Паркент тумандаги “Қуёш сандони” илмий- ишлаб чиқариш мажмуасига ташриф буюришади, сўнг Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида “Олимлар билан учрашув” билан учрашув тадбири бўлиб ўтади.
Форумнинг асосий “Ялпи йиғилиш”и маросими 2016 йил 9 ноябр куни Тошкент Давлат педагогика университетининг катта мажлислар залида ўтказилади.


