Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.
Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди:
- ARWU – The Academic Ranking of world ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилди.
Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
...Ватанга муҳаббат ҳисси бебаҳо ва қадрдон туйғу, инсониятнинг қон-қонига сингиб кетган илоҳий неъмат. Шу боис ҳам Ватанни ҳимоя қилиш, унинг тинчлигини асраб авайлаш, сарҳадларимиз дахлсизлигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган она юрт посбонларининг хизматлари ҳамиша эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ва...
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти ҳамда Тошкент давлат ахборот технологияларининг махсус факультети офицерлари ва Шарқшунослик институти фаҳрийлари иштирокида 2019 йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хирояма Халқаро Маданият карвон саройида 14 – январ- Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар - қўриқлайди Ватанни” номли харбий чиқишлар намойишлари ва ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди. Рейтинг 2020 йил учун ўтказилган.
«Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Республика олий таълим муассасаларини халқаро нуфузини ошириш мақсадида Times Higher Education ва QS каби дунёнинг етакчи халқаро агентликлари билан сўнгги икки йил ичида олиб борган ҳамкорлиги натижасидир», дейилади хабарда.
Ҳар доим ҳар бир мамлакат учун мутахассислар тайёрлаш, етук кадрларни вояга етказиш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралган. Шу боис ҳам олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратиш, педагог кадрларга эътибор бериш, мутахассислар тайёрлашни кучайтиришимиз муҳим. Буни давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даража...
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда мамлакатимиз парламентига қилган мурожаати муҳокамасига бағишланган видеосеминар ўтказилди.
2019 йил 5 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган видеосеминарда республика студиясида вазирлик раҳбарияти, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бош...
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим тизимидаги ҳамкорлик доирасида америкалик беш нафар мутахассис юртимизга келди. Улар Халқ таълими вазирлигидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда бошланғич синф ўқувчиларининг математика ва ўқиш бўйича кўникмаларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони а...