Муддати: 2021 йил 1 сентябрь

Олий таълим ва фан вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган Дания ҳукумати стипендияси халқаро талабаларни Данияда ўқишга жалб қилишга қаратилган.

Техник мутахассисликлар бўйича магистр даражасида ўқиш учун Европа Иттифоқи ва Европа иқтисодий ҳудудидан ташқаридаги ҳар қандай хорижий давлатларнинг абитуриентларидан аризалар қабул қилинади. Ўқиш инглиз тилида олиб борилади.

 

Грантга қуйидагилар киради:

* тўлиқ ўқув тўловлари;

* ойига 3000 DKK турар жой учун.

Стипендияни ким олиши мумкин?    

Номзодлар муҳандислик бўйича қуйидаги магистрлик дастурларидан бирига мурожаат қилишлари мумкин:

- MSc in Engineering – Mechatronics;

- MSc in Engineering - Electronics (Sønderborg).

Батафсил: https://www.sdu.dk/en/uddannelse/tuition/scholarships