Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилди.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.