Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги   ПҚ-1091-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилаётган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ўтказилиши ўзига хос анъанага айланиб улгурган. Мазкур тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирликнинг жорий йил 17 июндаги 231-сонли буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўрик-танловнинг саралаш ва ҳудудий босқичини ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ  ҳамда Ҳайъат аъзолари таркиби шакллантирилиб, Низом талаблари асосида ўтказилиши таъминланди.Кўрик-танловни уч босқичда, 1-босқич жорий йилнинг  20 июнида олий таълим муассасаларида, 2-босқич 25 июнда ҳудудларда ташкил этилди. Кўрик-танловнинг 1-босқичи барча олий таълим муассасаларида факультетлараро ўтказилиб, унда 405 дан ортиқ жамоа таркибида 12 100 дан зиёд  талаба-ёшлар иштирок этди ва ғолиб бўлган жамоанинг 2-босқичда иштироки таъминланди. Танловнинг ҳудудий босқичи Вазирликнинг буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида олий таълим муассасалариаро 13 та ҳудудга бўлинган ҳолда Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети,   Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат университети, Фарғона давлат университети, Андижон давлат университети, Наманган давлат университети, Урганч давлат университети, Қарши давлат университети хамда Жиззах педагогика институти, Тошкент автомобиль ва йўллар институти, Навоий давлат кончилик институти, Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институтларида жорий йилнинг 25 июнь куни ўтказилиб, унда 69 та жамоа таркибида 3450 дан зиёд ижодкор ёшлар иштирок этди. Мазкур тадбирларда 16800 талаба-ёшларнинг томошабин сифатида иштироки таъминланди ва ушбу босқичда 14 та ғолиб жамоа аниқланди. Ушбу танлов доирасида Вазирлик тизимида амалга оширилаётган тадбирлар, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришга йўналтирилган бўлиб, ўзининг самарали натижаларини бериб келмоқда. Бугун Ўзбекистон давлат консерваторияси залида кўрик-танловнинг олий таълим муассасалараро якуний 3-Республика босқичи  ўтказилди. Кечанинг кириш қисмини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Ризаев очиб бериб, иштирокчиларга омад тилади. Кейинги сўз навбати Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси ўринбосари, ҳакамлар ҳайъатининг раиси аввал кўрик-танлов иштирокчиларни қизғин қутлаб танлов шартлари билан таништирди. Мазкур босқичда 2-босқич ғолиби бўлган жамоалар Қорақалпоқ давлат университети, Самарқанд давлат университети, Наманган давлат университети, Гулистон давлат университети, Урганч давлат университети, Андижон давлат университети, Бухоро давлат университети, Қарши давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон санъат ва маданият институти, Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти, Навоий давлат педагогика институти ҳамда Жиззах давлат педагогика институтларидан ташриф буюрган ижодкор ёшлар иштирок этишди. “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини баҳолашда ҳайъат азолари жалб этилди: Ҳ.Раҳимов — Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси ўринбосари, ҳакамлар ҳайъатининг раиси, М.Усмонова — Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ходимаси, ҳайъат аъзоси, Д.Раҳматуллаева — Миллий рассомчилик ва дизайн институти проректори, ҳайъат аъзоси, М.Зияева — Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, ҳайъат аъзоси, М.Ўринбоева — Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, ҳайъат аъзоси, Ў.Муҳамедова — Рақс ва хореография олий мактаби кафедраси мудири, Д.Узоқов — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият инстутути ўқитувчиси, ҳайъат аъзоси, Б.Эгамбердиев — “Маънавият ва маърифат” маркази услубчиси, ҳайъат котиби. Ҳакамлар ғолибларни аниқлагунга қадар ОТМ истеъдодли санъат шинавандалари ўзлари тайёрлаб келган куй-қўшиқлари билан томошабинларни арғумон этди. Кўрик-танловнинг якуний 3-босқичида ғолибликни қўлга киритган ягона жамоа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди. 1-ўрин Самарқанд давлат университети ва Қарши давлат университетига, 2-ўрин Тошкент давлат педагогика университети, Гулистон давлат университетига, 3-ўрин Наманган давлат университети, Ўзбекистон маданият ва санъат институтига насиб этди. Ғолибларга Таълим, фан ва маданият касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.