Хелсинки университети Европа Иттифоқи, Европа иқтисодий ҳудуди ва Швейцария фуқароси бўлмаган ҳамда Хелсинки университетида магистр даражасини қўлга киритишни истаганлар учун стипендиялар таклиф этади.

Университет дунёнинг энг яхши университетлари 100 талигига киради. Ариза топшириш муддати дастурга қараб турлича.

 

Университетда 2 турдаги стипендия мавжуд:

• Стипендия таълим маблағини 100% қоплайди + 10 000€ миқдоридаги грант.

• Стипендия таълим маблағини 100% қоплайди.

Университетда таълим пули 13 000€ дан 18 000€ гача.

Стипендия икки йил давомида тўланади. Талабалар сиртқи тарзда ўқишлари (йилига 55 ECTS) лозим. Биринчи йилни битиргандан сўнг талабанинг ўзлаштириш даражаси баҳоланади ва ундан сўнг стипендия муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилади.

Стипендияни тақдим этишнинг асосий мезони — талабанинг ўзлаштириш даражаси.

Батафсил расмий сайтда: http://bit.ly/36FNj7A

 

Жамғарма Ахборот хизмати