Erasmus Mundus дастури ўзининг лойиҳаларнинг қисми бўлган ўқиш ва (ёки) тадқиқот изланишлари учун талабалар, тадқиқотчилар ва олимлар учун стипендияларни тақдим этади. Агар Erasmus Mundus стипендияларини олиш мақсадингиз бўлса, тўғридан-тўғри қуйидаги лойиҳалардан бирига ариза беришингиз мумкин. Икки вариант мавжуд:
Erasmus Mundus дастурининг магистратура ва қўшма докторантура курслари
Erasmus Mundus дастурининг магистратура ва қўшма докторантура курслари Европа иттифоқи ва бошқа мамлакатларнинг олий таълим муассасаларидан (ОТМ) иборат бўлган консорциумлар томонидан амалга оширилади. Улар томонидан иккита ёки бир нечта ОТМларда ўқиш ёки изланишлар натижасида юқори сифатли ва қўшма ёки бир нечта дипломлар берилади. Улар Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган талаба ва олимлар учун стипендия ва грантлар тақдим этилади.
• Erasmus Mundus дастурининг магистрлик курслари учун магистрларга бериладиган грантлар • Erasmus Mundus дастурининг қисми бўлган изланишларни олиб бориш учун олимларга бериладиган грантлар • Erasmus Mundus дастурининг қўшма докторантурасида иштирок этиш учун докторантларга бериладиган грантлар
Erasmus Mundus дастурининг ҳамкорликлари:
Erasmus Mundus ҳамкорликлари бир томонидан Европа университетлари, иккинчи томондан минтақа ёки мамлакатнинг универсиетларини бирлаштиради. Кейингилари ҳар йили танлаб олинади. Кўплаб академик фанлар қуйидагиларга тақдим қилинади: • Бакалаврларга • Магистрантларга • Фан докторларига • Илмий даражага эга бўлган ходимларга • Академик ёки админстратив ходимларга
2013 йилнинг ёзида қуйидаги бешта ҳамкорликлар танлаб олинган ва улар Европанинг ҳамкор университетларининг бирида ўқишга, изланишга ёки таълим бериш учун Марказий Осиё республикалари фуқароларига, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига стипендияларни тақдим этадилар. Улар орасида TIMUR ҳамкорлиги Ўзбекистон ОТМ ва тўртта ҳамкорлик барча Марказий Осиё республикаларининг, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган.
Қўшимча маълумот учун: Erasmus Mundus дастури бўйича қўшимча саволларингиз бўлса, веб-сайт ва унинг Кўплаб Сўраладиган Саволлар “Frequentiy-Asked Questions” бўлимига мурожаат қилинг: http://eacea.ec.europa.eu\ erasmus_ mundus\fag_en.php

